Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№15, 07.04.2016

Қизларга маслаҳат

ОНАМ МЕНИ ТУШУНМАЙДИ

- Шу кунларда жуда тушкунман. Ҳаётимдаги энг муҳим танлов - оила қуришда ота-онам менинг розилигимсиз қарор қабул қилишди. Онам мени дугонасининг ўғлига узатмоқчи. Унга асло кўнгил қўёлмаслигимни айтсам, эшитишни ҳам истамаяпти. Ўйлаб қарасам, онам мени ҳеч қачон тушунмаган, отам эса қизиқишларим, орзу истакларим билан умуман қизиқмаган. Оддийгина кийим танлашдан тортиб, ўқишга ҳужжат топшираётганимда ҳам ҳамма нарсани онам ҳал қилган. Ўйлаб ўйларимнинг охирига етолмайман. Бир умр онамнинг истаги билан яшашга мажбурманми?

Зулхумор, Жалақудуқ тумани.

Таҳририятга келган ушбу мактубга кўпчилик "Нима қилибди, ахир она фарзандига ёмонликни раво кўрармиди?" дейиши мумкин. Тўғри, оналар фарзанд-ларига ёмонликни раво кўрмайди. Лекин кўнгил, орзу-умид деган туйғу ва тушунчалар ҳам инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини унутмаслигимиз лозим. Шу маънода Андижон шаҳар маиший хизмат касб-ҳунар коллежи психологи Дилдора Тожибоева мавзу хусусида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

Очиғи, юқоридаги каби ҳолатга тушган қизлар орамизда оз эмас. Масалани мушоҳада этиб, шууримда ана шундай ҳолат юзага келишига балки қизларимизнинг ўзлари сабабчидир? Ота-оналарига туйғуларини, хоҳишларини тўғри тушунтириб бера олмаётгандир, деган саволлар жўш уради.

"Озгина эркинлик истайман!"

Эркинликка қачон эришасиз? Қачонки, ишончни оқласангиз. Бўлмаса, ўша кичкина ҳодиса - кийим танлаш борасида ҳам онангиз чизган чизиқдан юришга мажбур бўласиз. Бир қизни биламан. У ҳеч қачон бозорга онасисиз бормайди. Волидасига ёққан, аммо ўзига ярашмаган кийимни ҳар кунлик қистовлардан қулоғим тинчиса тинчий қолсин деб, бир-икки кияди ҳам. Норозилигини билдиради, аммо йиғи-сиғи, араз-гина қилмайди. Аслида-чи?

Аввало, сиз қандай кийинишингиз, қайси ўқишга киришингиз кераклигини аниқ билсангиз, дидингизга, кучингизга ишонсангизгина, атрофдагиларни ҳам бунга ишонтира оласиз.

Унутманг, қирқ-элликдан ошиб қолган аёл билан 17-20 ёшдаги қизнинг қарашларида, дидида осмон билан ерча фарқ бор. Демак, кийиниш ва касб танлаш кабиларда тортишув бўлиши табиий.

Эшитинг, хўш нега онангиз сизга ёқмаган либосни эгнингизга мажбуран илдирмоқчи? Сиз бу кийимни ёқтирмаётганингиздек, унинг ҳам ўз фикрлари бор. Шунинг учун биринчи онангизни эшитинг, кейин нима истаётганингизни тушунтиринг, уни танловингизга қизиқтиринг.

"Айтайми ёки сир сақлай?"

Қиз боланинг туйғуларини онасига ошкор қилиши жуда нозик масала. Бу она-боланинг феъл-атвори, ёшидан келиб чиқиб, ҳал қилинади. Аммо кўза сингач, аттанглар ичида қолмаслик учун нимани қачон айтишни билиш лозим.

Севиб қолдингиз, буни билган онангиз чегараларни янада кучайтирди. Телефонингизни тортиб олди, ўқишга жўнатмайман деб, пўписа қилди. Нима учун? Бу "катта" сирни бегоналардан ёки тасодифан билиб қолгани учун. Демак, доим ундан яширинча нималардир қилиб юргансиз ва сизга ишониб бўлмайди. Онангиз худди шундай ўйлагани туфайли ҳам таҳликага тушиб қолган.

Уялманг, қўрқманг, волидангиз сизга энг кўп яхшилик соғинадиган инсон. Агар танлаганингиз билан аҳду-паймонлашган бўлсангиз, юрагингизни онангизга очинг. Тўғри, бу янгиликни у эшитгани замон хушхабардек қабул қилмаслиги мумкин. Саволларга тутиши табиий. Уларни босиқлик билан эшитиб, ўринли жавоб қайтарсангиз, бир-икки кунда ҳовуридан тушиб қолса, ажабмас. Шунгача дунё кўзингизга тор кўриниб, онангиз билан муносабатларда қўрслик қилманг.

Жавоб беринг, севган йигитингиз билан бахтли бўлишингизга кўзингиз етадими? Нима учун у билан оила қурмоқчисиз? Унинг сизга маъқул келадиган қандай томонлари бор? Шу каби сўроқларга, аввало, ўзингиз жавоб топсангиз, онангиз билан суҳбатда калаванинг учини йўқотиб қўймайсиз.

Қаршилик қилманг, ишонинг! Уринишларингиз зое кетиб, онангиз сизни мажбурлаб узатмоқчими? Хўш, энди нима қиласиз? Жанжал кўтариш бефойда, "Бахтсиз бўлсам, сиз айбдорсиз", дея ўзингиздан қурбон ясаш хато. Ҳақиқатда норози бўлсангиз ва ўзингизга, танловингиз тўғрилигига ишонсангиз, ҳеч ким сизга келинлик либосини мажбуран кийдириб, тўйхонага судрамайди. "Рози эмасман", дея фикрингизни баён қилинг. Бундан ота-онангиз, албатта, тегишли хулоса чиқаради.

Шуни яхши билингки, оналаримиз учун мисоли кўзгумиз. Адашсак кечиришади, аммо бизнинг хатоларимиз учун ўзларини айблаб яшашади. Шунинг учун доим эҳтиётимизни қилишга уринишади. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Ўшанда волидангиз бошлаётган йўлни кўра оласиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди