Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№16, 14.04.2016

Нобель мукофотини олган ёзувчи аёллар

ЮКСАК ИСТЕЪДОД СОҲИБАЛАРИ

СЕЛМА ЛАГЕРЛЕФ

Швециялик Селма Лагерлеф адабиёт соҳасида биринчи бўлиб Нобель мукофотига сазовор бўлган ёзувчи аёлдир. У ушбу мукофотга 1909 йилда муносиб топилган. Унинг болалар учун мўлжалланган "Нильс Хольгерсоннинг Швеция бўйлаб ғаройиб саёҳати" ҳамда "Ботқоқликдаги ферма қизи" деб номланган романларида оғир қийинчиликлар гирдобида ҳаёт кечираётган кишиларнинг инсон сифатида улкан орзу-истаклари юксак бадиий маҳорат билан тасвирланган.

Мукофот қўмитаси мутахассислари унинг маҳорати ўз қаҳрамонларининг ички дунёсига чуқур кириб борганлигини алоҳида таъкидлаган. Лагерлефнинг, айниқса, "Йёсте Брелинг ҳақида сага" романи машҳур танқидчи Георг Брандес олқишлари билан катта шуҳрат қозонган. Брандес асарда романтик принциплар қайта уйғонганини юксак баҳолаган. Лагерлефнинг энг катта ютуқларидан бири сифатида унинг халқона руҳда, халқ тили билан унинг дилидагисини ўзига хос тарзда баён эта олганлигида эди.

ГРАЦИЯ ДЕЛЕДДА

Италиянинг Сардиния провинциясидаги Нуоро қишлоғида туғилган Грация Деледда 8 ёшидан фольклор йўналишида ҳикоя ва шеърлар ёза бошлаган. Унинг ҳаёти асосан Рим ва бошқа йирик шаҳарларда кечган бўлса-да, ўзи туғилган қишлоқ, орол вилояти асарларидаги воқеалар бўлиб ўтадиган макон бўлиб қолган. Балки унинг ўша беғубор болалигидан қолган ўчмас хотиралари бунга сабабдир. Шу боис ҳам унинг энг сара романларида ўша орол одамларининг замонавий ҳаётга мутлақо қиёслаб бўлмайдиган кундалик турмуш тарзи акс эттирилган.

Адибнинг асарларида аксар воқеалар Сардинияда бўлиб ўтса-да, италян танқидчиси Жузеппе Равеньяннинг фикрича, уни маҳаллий аҳамият касб этувчи ижодкорлар тоифасига киритиб бўлмайди. "ўз санаътида, - деб ёзади танқидчи Деледда ҳақида, - ҳаётини фақат аёлгина қодир бўлган зийраклик ва сезгирлик билан тадқиқ қилган".

Грация Деледда ушбу юксак мукофотга 1926 йилда сазовор бўлган.

СИГРИД УНСЕТ

1928 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган даниялик ёзувчи Сигрид Унсетнинг дастлабки асарига ноширлар шундай жавоб ёзишган: "Тарихий мавзуларда бошқа ёзманг, яхшиси замонавий мавзуларга қўл уриб кўринг". Аммо, ажабки, унинг "Лавранснинг қизи Кристина" деб номлаган трилогияси ҳақида адабиётшуносларнинг ҳулосаси бутунлай тескари: "Асарда ўн тўртинчи асрдаги Норвегия шундай тасвирга олинганки, ҳудди воқеалар бундан олти аср олдин эмас, ҳудди бугун эрталаб содир бўлаётгандек".

Тарихчилар томонидан "Тарихнинг сурати айнан чизилган асар", дея эътироф этилган мазкур асар адабиёт тарихидаги энг нодир асарлардан бири бўлиб қолган.

Хусанбой ЭРМАТОВ тайёрлаган.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди