Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№19, 05.05.2016

Юз билан юзлашганлар

ТАБАРРУК МОМО

Бугун орамизда Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида жасорат кўрсатиб меҳнат қилган онахонлар яшамоқда.

Ҳозирги тинч ва осойишта ҳаётимиз уларнинг фидойилиги, метин иродаю тоғдек бардошидан барпо бўлган, десак янглишмаймиз. Уларнинг қийинчиликларга елка тутган матонатини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди.

Ана шундай табаррук онахонлардан бири Марҳамат тумани, Шукурмерган қишлоғидаги Шўрқишлоқ маҳалласида истиқомат қилаётган Ўғилчахон момо Розиқовадир. Ўзининг 108 ёшини қарши олган момо бугун ўн нафар фарзанди, 60 нафар набираси, 80 нафар чевараси, 5 нафар эвараси бағрида, эл-юрт ардоғида кексалик гаштини сурмоқда. Онахон билан суҳбатлашарканмиз, улуғ ёшда бўлишларига қарамай, хотирасининг тиниқлигига, тетиклигига, қувноқ гап-сўзларига ҳавасимиз келди. Момонинг ёшлик даврларинию, турмуш паст-баландларини қийналмай гапиргани, очиғи, бизни ҳайрон қолдирди.

Момо мактабни тамомлаган йили қишлоқдоши бўлган Исроил исмли ўқитувчи йигитга турмушга чиқади. Келин-куёвлик чилласи чиқар-чиқмас машъум Иккинчи жаҳон уруши уларнинг бахтига соя солади. Хали бир-бирларига ўрганиб-ўрганмай янги куёвни урушга кузатган келинчак ёлғизлик аламини меҳнат билан енгди. Дала ишлари, пахта йиғим-терими билан овунди. Хали тонг ёришмасидан то кеч қоронғусигача далада меҳнат қиларди. Турмуш ўртоғининг қайтишига бўлган умид уни янада матонатли қилди. Бироқ кўп оилаларни қақшатган қорахат уни ҳам четлаб ўтмади. Ўғилчахон момо ўшанда келган қорахатга ишонмай, турмуш ўртоғининг қайтишидан умид узмади. Уруш тугади. Аммо куёви уйга қайтмади. Ўғилчахон момо борики ғам-ташвишини, аламларини меҳнатга берди. Момо ўшанда жуда ёш бева қолганди. Қариндош-уруғлари маслаҳатлашиб, уни ўша пайтлардаги колхоз бригадири, кейинчалик раиси бўлган Абдураим исмли кишига турмушга узатадилар. Ўғилчахон момо йўқотган бахтини қайта топгандай бўлди. Турмуш ўртоғи меҳрибон, софдил, самимий инсон эди. Ўттиз йилдан ортиқ бахтли ҳаётлари давомида фарзандларини ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказдилар, касб-корли қилиб, эл-юртга қўшдилар. Момо турмуш ўртоғига ҳамиша суянч бўлишга ҳаракат қиларди. Қишлоқ боғчасида ошпазлик, ўрта мактабда фаррошлик қилиш билан бирга, маҳалладаги аёллар билан дўппи тикиб, бозорга олиб чиқардилар. Тиниб-тинчимаган онахон бугун ҳам табаррук ёшда бўлишларига қарамай, келинларига, набира келинларига ҳам уй ишларида ёрдам беришни канда қилмайди.

- Бувим доимо қандайдир иш билан ўзларини овутиб юрадилар, - дейди набира келини Жаннатхон. - Ўзимиз барча юмушга улгурамиз, дейишимизга қарамайдилар. Ҳамиша ҳаракат ва меҳнатда бўлганлари учун ҳам тетик бўлсалар керак. Бирор иш бошлашдан аввал, албатта, уларнинг маслаҳатини оламиз.

Фарзандларининг барчаси уйли-жойли, момо ўғли Райимжон ака билан бирга яшайди. Келини Мавлудахон опа, набира келини Жаннатхон ҳамиша момонинг хизматига шай.

Ҳаётимизга кўрк бўлган мана шундай табаррук момоларимизнинг борлиги бахтимиздир.

Зилола РАҲМОНОВА.

Суратда: Ўғилчахон момо Розиқова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди