Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№20, 12.05.2016

Маслаҳатчилар ҳаётидан

МАҲАЛЛА БИЛАН ҲАЁТИМ ТЎКИС,

- дейди Андижон шаҳридаги Султон Жўра маҳалла фуқароолар йиғини маслаҳатчиси

Ҳамидахон Тошматова.

Ҳамидахон Тошматова қарийб олти йилдирки, Андижон шаҳридаги Султон Жўра маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Асли касби ўқитувчи бўлган Ҳамидахон опа 36 йил давомида вилоятимиздаги қатор таълим муассасаларида ёш авлодга таълим-тарбия берди. Ўз ишининг етук билимдони, касбига садоқати, фидойилиги, меҳнатсевар ва изланувчанлиги билан нафақат ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик эътирофига, ҳурмат-эътиборига сазовор бўлди. 2011 йилда нафақага чиққач, тиниб-тинчимас муаллимани маҳалладошлари маслаҳатчи вазифасига лозим кўрдилар. Ана ўшандан буён опа маҳалла ишига камарбаста.

- Маҳалламиздаги 1500 га яқин оилада 4700 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2300 нафардан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади, - дейди Ҳамидахон Тошматова. - Фаолиятим давомида ҳар бир оила билан иш олиб боришга, айниқса, хотин-қизлар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратаман. Чунки, маҳалладаги маънавий муҳит, оилалар барқарорлиги, айниқса, фарзанд тарбиясида опа-сингилларимизнинг роли ниҳоятда катта.

Дарҳақиқат, маслаҳатчи бирор бир муаммо билан маҳалла идорасига мурожаат қилган аёлларнинг фикрига қулоқ тутади, уларга имкон борича кўмак беришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, маҳалладаги ногирон, якка ёлғиз яшовчи кишилар холидан, уларнинг турмуш шароитларидан хабар олиш, шунинг-дек, ҳудудни ободонлаштириш борасидаги ишларда ҳам фаоллик кўрсатади.

Маслаҳатчи Ҳ. Тошматованинг ташаббуси билан маҳалла йиғини қошидаги турли комиссиялар ишини юритиш, маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини, аҳоли, айниқса, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, оилаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, хотин-қизлар, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари келиб чиқишининг, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида шифокорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган турли тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар ижобий натижалар бермоқда.

Маҳалла раиси Инобатхон Маткаримова, посбон Одилжон Рустамов, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Муборакхон Ибрагимова, отинойи Шарофатхон Мадаминжонова, шунингдек, Сардор Шамсутдинов, Нигорахон Қодирова, Авазбек Ғофуров, Ҳалимахон Жумабоева сингари маҳалла фаолларининг ҳамжиҳатликда олиб бораётган ишлари, уларни бирлаштиришда маслаҳатчи Х. Тошматованинг фаоллиги туфайли барча йўналишлар бўйича ижобий кўрсатгичларга эришилмоқда.

"Ораста қизлар давраси" тўгараги фаоллари, хусусан, фаол ёшлардан Дилхумор Янгибоева ташаббуси билан ёшларнинг турли иллатлар, ғоявий таҳдидлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Ҳамидахон Тошматова нафақат фаол ва ташаббускор маслаҳатчи, балки ибратли оила бекаси сифатида ҳам ҳурмат-эътибор топа олган. У турмуш ўртоғи Маҳмуджон ака билан 4 нафар фарзандни тарбиялаб, эл қаторига қўшди. Айни кунда 13 набира, 1 нафар чевараси уларнинг қувончи.

Бугун орамизда маҳалла, эл-юрт иши учун фидойи, тиниб-тинчимас Ҳамидахон опа сингари маслаҳатчилар бор экан, маҳаллаларимиз янада обод бўлишига, одамларнинг турмуш шароитлари янада юксалишига асло шубҳа йўқ.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: маслаҳатчи Ҳ. Тошматова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди