Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№22, 26.05.2016

Фахрийлар фахримиз

ПИРУ БАДАВЛАТ ХАЛЧАШХОН МОМО

Нуроний инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, уларнинг дуоларини олиш ғоятда мароқли. Бугунги кунда орамизда шукроналик билан яшаб, эл-юрт, фарзандлари ардоғида ҳаёт кечираётган пиру бадавлат онахонларимиз талайгина. Ана шундай кексаларимиздан бири ўзининг мингинчи ойини қарши олаётган, Қорасув шаҳрининг Пахтачи маҳалласида умргузаронлик қилаётган Халчашхон момо Ҳожибоевадир.

1933 йилда оддий деҳқон оиласида туғилган момонинг болалиги жуда оғир даврларга тўғри келди. Машаққатли меҳнат, қийинчиликлардан чўчимади, мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Устозларига ҳавас қилиб, ўқитувчи бўлишни ният қилди. Муаллимликка бўлган кучли иштиёқи, интилиши боис ҳам ана шу соҳада таҳсил олди. Мутахассислик бўйича дипломни қўлига олгач, Қорасув шаҳридаги ҳозирги 2- умумтаълим мактабида меҳнат фаолиятини бошлади. Ёш муаллимага мактаб директори Файзуллохон Ҳабибуллаев ҳамда мактабнинг ўқув ишлари бўйича бўлим мудири Имяминжон Шерматовлар устозлик қилдилар. Ҳамкасблари Турғунжон Орипова, Мўътабархон Орипова, Мўътабархон Қодирова, Мавжудахон Қодирова, Турсунали Ҳўжамбердиевлар ҳам тиришқоқ, ёш мутахассисдан ўз ёрдамларини аямадилар.

- Мактабда физика-математика фани ўқитувчиси бўлган Расулжон ака Маманов ҳамиша ишдаги машаққатларни енгишимда кўмагини аямасди, доим қўллаб-қуватлаб турарди, - момонинг чеҳрасида мамнунлик балқди. - Тақдирни қарангки, шу инсон билан оила ришталарим боғланган экан, турмуш қурдик. Аллоҳ берган 4 нафар қиз, 4 нафар ўғилни биргаликда тарбиялаб, элга қўшдик. Уларнинг барчаси жамиятда ўз ўрнини топа олди.

Расулжон ота нафақага чиққач, қариийб ўн йил маҳаллага раислик қилди. Шогирдлари, фарзандлари учун чинакам ибрат мактабини яратди. Халчашхон момо ўтган ҳаётини гапириб берар экан, қувончли кунларни кулиб, қийинчиликларни кўзлари ёшланиб сўзлайди, бугунги тинч-фаровон кунларга шукрона келтириб дуо қилади.

- Кечагидек ёдимда, урушдан кейинги оғир даврларда одамлар нон-овқатга тўймасди. Магазинларда нон, ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар жуда кам миқдорда бериларди. Ҳозир эса... - момо тўлқинланиб кетади, - минг бор шукр, серобчилик, мўлчилик. Бозорларимиз тўкин, одамлар истаган нарсани топа олади. Бундай тинч, фаровон ҳаётни халқимиз асрлар давомида орзу қилган, шукрки, мана шундай кунларга етиш насиб этди.

Бугун Халчашхон момо оила аъзолари, ўғиллари, келинлари, қизларию куёвлари, 24 нафар набираси, 29 нафар чеваралари, маҳалла-кўй ардоғида кексалик гаштини сурмоқда. Оила аъзолари хонадонга жам бўлганларида уйи гўё тўйхонага айланиб кетади. Момонинг шогирдлари йўқлаб келганларидан боши осмонга етади.

Халчашхон момо Ҳожибоева каби момоларимизнинг борлиги бахтимиз.

Оловиддин ДАДАХОНОВ.

Суратда: Халчашхон момо набираси билан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди