Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№22, 26.05.2016

Ҳаёт манзараси

АЛЛА АЙТИНГ, ОПАЖОН!

У аллани қойилмақом қилиб айтарди. Бироқ унга фарзанд кўришдек бахт насиб этмади. Ҳар гал Шарофат опанинг уйи олдидан ўтар эканман, "Яратган эгам шу оилага ҳам фарзанд инъом этганида хонадоннинг чироғи ўчмаган бўлармиди?" - деган фикр келади хаёлимга.

...Ўқувчилик даврларимизда дарсдан бўш вақтларимизда далага чиқиб ишлардик. Саратоннинг жазирамасида тушликдан сўнг дала шийпонида дам олинарди. Маҳаллага яқинда келин бўлиб тушган Шарофат опа қизлар билан бирга юрарди. У аллани шу қадар маромига етказиб айтардики, гўёки Ҳабиба Охунова ижро қилаётгандай туюларди. Шундай дам олиш чоғларида опадан алла айтиб беришини илтимос қилардик. У ҳам илтимосимизни ерда қолдирмасди. Опа аллани мароқ билан юракдан чиқариб айтардики, унинг сеҳрли овозини дала шийпонида дам олаётган каттаю кичик мириқиб тингларди.

Бир-бирини қувлаб йиллар ҳам ўтди. Ана шу вақтдаги қизлар мактабни тамомлаб ўқишга киришди, ишга жойлашишди. Турмушга чиқиб, бола-чақали бўлишди. Бироқ бу келинчакнинг уйидан чақалоқнинг йиғиси эшитилмади. Улар яхши ниятда бола асраб олишди. Ўғилча билан уйга қувонч, шодлик кириб келгандай гўё. Бироқ нима бўлдию кўп ўтмай боланинг ота-онаси келиб ўғилчасини олиб кетишди. Хонадон яна ҳувиллаб қолди.

Оталикни эндигина ҳис қилаётган Йўлдошвой ака энди аламини ичкиликдан ола бошлади. Улар ўн йилдан ортиқ чақалоқ йиғисини кутиб яшашди. Ортиқча ичкилик Йўлдошвой аканинг соғлигига салбий таъсир кўрсатди, у эрта вафот этди. Опа бева қолди. Қоронғи кечада кимсасиз уйда ёлғиз қолишдан ёмони йўқ. Турмуш ўртоғининг маросимларини ўтказганидан кейин ёлғиз қолганидан чўчиган ота-онаси қизини ўз уйларига олиб кетишди.

Яқинда кўчада Шарофат опани учратиб қолдим. У билан қадрдонлардек кўришдик. Суҳбатимиз узоқ чўзилди. Айтишича, фарзандли одамга турмушга чиқибди.

- Ўғил-қизларим, келинларим, набираларим бор, -деди у хурсандчилигини яшира олмай.

Аёлнинг юз-кўзларида севинч балқирди.

Илоҳим, бағрингиз тўлгани рост бўлсин. Набираларингизни опичлаб, уларнинг бешиги устида алла айтинг, бир умрлик армонларингиз ушалгани рост бўлсин, опажон!

Гулноз АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди