Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№37, 08.09.2016

Оила - муқаддас қўрғон

АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ МУҲОФАЗАДА

Эндигина хизмат хонамга кириб турганимда, телефон жиринглаб қолди: шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Мухтасархон Ҳошимова шаҳар ҳокимлигига келиб-кетишимни, бир оиланинг муаммосини бартараф қилиш учун ҳуқуқшунос маслаҳати зарурлигини айтди.

Муаммога дуч келган ўша оила билан яқиндан танишдик. Шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшайдиган оиланинг шароити қониқарли даражада. Фақат оила бошлиғи ёш онага ҳар доимо зуғум ўтказар, ўз вазифасини бажара олмаяётганликда айблаб, "ажрашамиз" дея шарт қўяётган экан. Оила бошлиғини идорага чақириш баробарида эр-хотин ўртасидаги муносабатлар, ота-онанинг ҳуқуқ ва бурчлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилганлигини ҳаётий далиллар билан тушунтирдик. Оила бошлиғи ўз зиммасидаги вазифаларни билмаганлиги боис, кўп тушунмовчиликлар келиб чиққанлиги, энди уларнинг барчасига барҳам беришини айтиб, бизларга миннатдорчилик билдирди. Оилада тинчлик-тотувлик ўрнатилди. Ўзим ҳам енгил тин олдим.

Бугунги кунда мутахассисларимиз томонидан шаҳримиздаги ўн тўртта маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган уй бекалари - оналаримиз, аёлларимиз, ўртасида ҳуқуқий масалаларда тез-тез суҳбатлар, савол-жавоб кечалари, учрашувлар ўтказиб турибмиз. Ёш оила вакилларини намунали хонадонларга таклиф этиб, узоқ вақт ҳамжиҳатликда, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромда умргузаронлик қилиб, нималарга эришаётганликлари, эл-юрт орасида қай даражада ҳурмат-эътибор топаётганликларини уларнинг ҳаётлари мисолида кўрсатмоқдамиз. Фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат, маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари зиммасида бу борада катта масъулият бор. Аввало, улар етарли даражада диний ва дунёвий билимларга, ҳаётий тажрибага эга бўлишлари керак. Маслаҳатчи улар учун тез-тез кўргазмали семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиб келаётганимиз уларнинг иш фаолиятларида катта ёрдам бермоқда.

Оила мустаҳкамлиги никоҳдан бошланади. Янги турмуш қураётган ёшларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, ёш келин-куёвлар университети машғулотида иштироки, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган отахон-онахонларнинг панд-насиҳатларини тинглашлари оила мустаҳкамлигини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Йил бошидан бери никоҳдан ўтган икки юз ёш оила соҳибларига оила, эр-хотин муносабатлари, фарзанд туғилгандаги, унинг тарбиясидаги муҳим вазифалари пухта тушунтирилди. Бу борада олиб борилаётган ишларимиз, шубҳасиз, ёшларимиз қурган оилаларнинг мустаҳкам бўлишига, уларда тарбияланаётган фарзандлар эса Ватанимиз учун фидойи, эл-юрти, оиласига муносиб инсонлар бўлиб вояга етишларига ёрдам беради. Озод ва обод юртимиздаги ҳар бир оилада тинчлик-тотувлик, файз-барака ва бахт-саодат ҳукм сурсин.

Хулкарой БЕГМАТОВА,

Хонобод шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири

вазифасини бажарувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди