Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№8, 17.02.2011

МУЛОҲАЗА

МИЛЛИЙЛИК САРИ БОРАЙЛИК...

Тунов куни машинада кетаётсам, бир киши мақтаняпти: "Бир кунда 24 соат бўлса, менинг ўғғлим 25 соат компьютер ўйнайди. Яқинда энг сўнгги русмли компьютер совғға қилдим. Бола-да, ёшлигида ўйнаб олсин, сал ақли кирса, ўз йўлини ўзи топиб олади..."

"қизиқ, компьютер ўйинларини бемалол ўйнай оладиган болани ақлсиз деб бўладими? Унинг ўрнига, китоб совғға қилсангиз бўлмайдими? Компьютернинг зарарли нурлари бор. Эркатой фарзандингизнинг ёш туриб зарарли нурлар таъсирида соғғлиги ёмонлашишини хоҳлайсизми?.." дегим келди-ю, катта одамга бетгачопарлик қилмай дедим.

Тўғғри-да, болага ёшлигидан ўз ота-онаси эътиборли бўлиши керак. Бу дегани, қимматбаҳо техника воситалари, мобиль телефони ёки уст-бош олиб бериш эмас, уни одоб-ахлоққа ўргатиши керак, демакдир. Агар унга китоблар совғға қилса, бола кўп ўқийди ва унинг билими ошади.

Борди-ю, ҳалиги одам каби компьютернинг янги-янги русмларидан олиб бераверса, болада ҳеч қанақа билим ортмайди. қайтага, у ўта замонавийлашиб, ўзликни унутиб боради.

Шу ўринда, кийиниш ҳақида айрим мулоҳазаларим бор. Энг ачинарлиси, қизларимиз орасида ким ўзарга калта ва тор кийиниш одат тусига кириб қолган. Балки буни айрим қизлар "замонавийлик" деб тушунишар? Лекин бир қарич юбка, тор ва қорни кўринадиган даражада калта кофталар кийиш шарт эмас-ку!

Яна бир ачинарли томони шундаки, мактаблар, лицей-коллежлар, олий ўқув юртлари билимлар уйи эмас, гўёки модалар уйига айланиб боряпти. Ҳар сафар суҳбат чоғғида йигитларни ёмонлаймиз. Менга ёмон кўз билан қаради, деб нолиймиз. Ҳолбуки, бизнинг бу юриш-туришимизга ким ҳам яхши кўз билан қарарди?

Азиз қизларжон, йигитлар бизни калака қилишларига ўзимиз йўл қўйиб бермаяпмизми? Мана шу бир қарич юбкангизни, тор кофта ва шимларингизни кийиб, ҳеч ойнага қараб кўрганмисиз? қарагансиз, биламан. Лекин ҳақиқий ўзбек қизининг кўзи билан эмас. Ойнада балки, гўзал кўринган бўлишингиз мумкин. Аммо ҳақиқий гўзаллик бу эмас. Гўзаллик - шарму ҳаёда, ёшга мос либос кийишда.

Баъзан калта ёки тор либосни кийиб олганлар айбни замонга тўнкашади. Замоннинг бунга нима даҳли бор? "Замон ундоқ, замон бундоқ", дейиш мутлақо нотўғғри. Аслида замонни ўзгартираётган ҳам ўзимиз.

Шундай экан, мен хоҳлардимки, кийиниш маданиятини ўз жойига қўйсак, яхши бўларди. Зеро, ёшларимизнинг ҳар бир либосида миллийлигимиз кўриниб турсин.

Хуршида МАМАСОДИқОВА,

АДУ қошидаги 4-академик лицейнинг

II босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди