Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№16, 14.04.2011

18 АПРЕЛЬ - ЁДГОРЛИКЛАР ВА ТАРИХИЙ ЖОЙЛАРНИ АСРАШ ХАЛҚАРО КУНИ

ЎТМИШНИНГ УЙҒОҚ НИГОҲИ

Айни кунда вилоятимизда 400 дан ортиқ маҳаллий ва республика аҳамиятига молик маданий ёдгорликлар ва тарихий обидалар рўйхатга олинган. Улар халқимиз тарихининг бой маданий мероси сифатида муҳофаза қилинмоқда.

қолаверса, ўзлигимизни англаш, ёш авлодни ўтмишимизга, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Марҳамат туманидаги Мингтепа қалъаси қадимий Давань (Фарғғона) давлатининг бош кенти - Эрши шаҳрининг харобалари эканлиги тарихдан маълум. У ва у билан боғғлиқ бошқа осори - атиқалар олис мозийдан садо берувчи бебаҳо ёдгорликлардир. Уларни асраш ва муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғғрисида "Антик дунё" халқаро академияси доценти Обиджон Маҳмудов қуйидагиларни гапириб берди:

- Маданий ёдгорликлар ўтмишимизнинг уйғғоқ нигоҳи бўлиб, ёш авлодда юртга даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда маънавий омил бўлиб хизмат қилади. Шу боис, уларни ўрганиш, сақлаш ва муҳофаза қилиш, келгуси авлодга бус-бутунича етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Бу эзгу ишда энг аввало, Ўзбе- кистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғғрисида"ги қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатлари ҳамда қарорлари асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Марҳамат туманида Мингтепа қалъаси (ички шаҳар-38 гектар, ташқи шаҳар-230 гектар), шунингдек, Эрши ҳукмдори яшаган арки аъло - "Алитепа", "Жунғғортепа", "қоровултепа" каби ўндан ортиқ тепалар, "қулоқбулоқ", "Табиббулоқ", "Хўжабосмон ота" булоғғи ва бошқа беназир чашмага эга зиёратгоҳлар, 13 та тарихий бино, 9 та ҳайкаллар маданий мерос объектлари сифатида муҳофазага олинган. Уларни сақлаш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ёдгорликлар жойлашган ер майдонларини хўжалик (фермер)лар ҳисобидан чиқариш, хусусийлашган бўлса давлат тасарруфига қайтариш, муҳофаза белгиларини қўйиш, кадастр-баҳолаш, муҳандислик ва тадқиқот ишларини ўтказиш, яъни, топономик аниқлаш, картография материаллари ҳамда топографик карталарини тайёрлаш борасидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун бу ишлар нақадар долзарб экани янада аён бўлиб бормоқда. Сабаби, миллий давлатчилигимиз тарихидан, мозийдан садо бермоққа дахлдор бебаҳо қадриятларимиз ва археологик обидаларимизни дунёга кўз-кўз қилишимиз, энг муҳими, уларни хал-қаро ЮНЕСКО ташкилотининг рўйхатига киритиш учун тарихчи-олимлар, археологлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда иш ташкил этишимиз лозим. Кўҳна довон давлати, Эрши тарихи, Мингтепа осори - атиқалари, умуман, вилоятимиздаги, юртимиздаги бошқа тарихий ёдгорликларимиз устида илмий тадқиқотлар ўтказишимиз, уларнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва роли ҳақида кенг кўламли тарғғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз зарур. Шу орқали ёшларни она Ватанга муҳаббат, тарихимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга, халқимизнинг бой тарихий меросини келажак авлодга етказиш ишига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Зулфия МАНСУРОВА суҳбатлашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди