Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№17, 21.04.2011

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

АЛЛА ЭНГ ИШИРИН ҚЎШИҚ

Оилада фарзанд дунёга келди. Онаизор унинг атрофида парвона. Бор меҳрини, борлиғини унга бахшида этишга тайёр. Онанинг қалб тўридан таралаётган "Алла" овози жажжигина чақалоғига нур бағишлайди.

Кулгичларинг мунча кўркам,

алла,

Кўзим нури, ухла эркам,

алла,

Муҳаббатим мевасисан,

алла,

Бор меҳримнинг эгасисан,

алла.

"Алла" илоҳий бир куч, кудратга эга бўлган энг ширин қўшиқдир. Қадим-қадимдан оналаримиз фарзандларининг бахтли-саодатли бўлишини орзу қилганлар. Соғлом, кучли бўлиб улғайишини истаб, ўз кечинма ва орзу-умидларини алла орқали ифода этиб келганлар.

Қўли арслон билаклим,

Ботир қоплон юраклим.

Яхши-ёмон кунимда,

Менга жуда кераклим.

Алла болам, алла-ё,

Жоним болам, алла-ё.

Алла ва ҳалқимизнинг бошқа урф-одатлари, миллий қадрият-ларимизни эл орасида тарғиб қилишимиз зарур. Бунинг учун маҳаллалардаги хотин-қизлар турли маънавий маърифий тадбирлар ўтказиб, урф-одатларимизни элга намойиш этишлари муҳимдир.

Масалан, маҳаллаларда яшовчи халқ оғзаки ижодини яхши биладиган момоларимиз ёш хотин-қизларга халқимизнинг ноёб маънавий дурдоналаридан нафақат баҳраманд бўлишларига, балки ўрганишларига бош-қош бўлишлари зарур. Лапарлар, "алла"лар ёш хотин-қизларнинг қалбидан ўрин олиб, уларнинг маънавий мулкига айланиши миллий қадриятимиз умрбоқийлигини таъминлайди.

Алла, инсон ҳаётида илк меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантирувчи улуғ неъматдир. Ҳар бир она ўз жигарбандининг комил инсон бўлиб улғайишини аввало, унинг мурғак қалбига алланинг сеҳрли кучини сингдирмоғи лозим. Шундагина қадим-қадимдан бизларга мерос бўлиб келаётган қадриятимизни эъзозлаб, авлодлар олдидаги ўз бурчимизни адо этган бўламиз.

Аҳмаджон ЎТАНОВ,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди