Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№2, 05.01.2012

Маънавий меросимизни эъзозлайлик

Ўзбек халқи инсониятнинг маънавий камолотига катта ва ижобий таъсир кўрсатган бой маданий мерос, буюк қадриятларга эгадир.

Ота-боболаримиз қолдирган улкан маънавий ва маданий меросни бир дарё деб тасаввур этсак, бу борадаги билимларимиз ундан бир томчи, холос. Ҳозирга қадар ўтмиш аждодларимизнинг жаҳон фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси ўзимиздан кўра дунёдаги кўплаб мамлакатларда маълум ва машҳурдир.

Сўнгги ўн, ўн беш йил ичида тарихимиз ва маънавий меросимизни ўрганиш борасида оламшумул ишлар амалга оширилди. Имом Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Аҳмад Ал-Фарғоний ва бошқаларнинг таваллудига бағишланган йирик анжуманлар, тантаналар, уларнинг хотирасини абадийлаштиририш борасидаги қилинган ишлар шулар жумласидандир.

Буюк Амир Темур бобомиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатнинг тикланиши ҳам маданий ҳаётимиздаги беқиёс ютуқ бўлди, десак муболаға бўлмайди. Тарих ҳақиқатини юзага чиқариш, ўзбек миллатининг обрў-эътиборини тиклаш, қадр-қимматини, ўзига бўлган ишончини тиклаш демакдир. Халқимизга узоқ ўтмишдан мерос қолган меҳмондўстлик, сахийлик, камтарлик, садоқатлилик, поклик каби фазилатлар миллий хусусиятимизнинг энг муҳим жиҳатларидан демакдир. Бу фазилатларни ёш авлод онгига сингдириш, руҳиятини эса халқ дурдоналари - ўгитларимиз билан билан бойитиш ва қадриятларимизни эъзозлаш муҳим аҳамиятга эга.

Биз бой ва қадим тарихимиз билан фахрланиб яшашимиз керак. Президентимиз И.Каримов "Тарихий хотирасиз - келажак йўқ" деб бежиз айтмаган. Бизнинг шундай тарихимиз бор экан, демак, келажагимиз ҳам порлоқ бўлади.

Абдулло ШУҲРАТОВ,

АДУ қошидаги 5-академик лицей талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди