Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№6, 02.02.2012

ҚАДРИЯТ

Ўлмас удумларимиз

Ўқишдан қайтсам, бувим айвонда ниманидир тикиб ўтирибди. Қизиқиб, ёнига бориб сўрадим.

- Нима ишлар билан бандсиз?

- Ҳа, келдингми, қизим? Сепингга деб қуроқ болиш тикяпман.

Мен эса атайин ғашига текким келади:

- Ўзингизни чарчатиб, шу кичкина қийқимларни улашингиз шартми? Ҳозир ҳеч ким бунақа улоқ болишлар қилмайди-ку?

- Нималар деяпсан, қизим? Қуроқ тикиш авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган азалий одат-ку. Бувимлар, яъни, сенинг момонг ҳам менга ўз қўллари билан қуроқдан пар болишлар, зар дўппилар тайёрлаганлар. Мен эса сенга тайёрлаяпман, - дея шошилмай уқтиради бувим.

Бироздан сўнг оналаридан ўрганган ўланларини ҳиргойи қила бошлайдилар:

- Онажон, дардим ёмон,

Ёнингда қандай ётаман?

Ҳамма ёр шундай бўлса,

Дунёдан ёлғиз ўтаман.

Илҳомим жўшиб, мен ҳам жўр бўламан:

Оқ илон, оппоқ илон,

Ойдинда ётганинг қани.

Мен, ёмондан айрилиб,

Яхшини топганинг қани?..

- Эҳ-ҳ, - деб хўрсинади бувим оналарини эслаб, - чанқовуз чалишда етти маҳаллада унга етадигани йўқ эди. Каштани шундай бежирим, моҳирлик билан тикардики, ҳавас билан ёнларида қараб ўтирардим...

Халқимизда "Қари билганни, пари билмас", деган нақл бор. Ўлмас қўшиқларимиз замирида халқимизнинг азалий орзу-умидлари, ўзлиги мужассам. Қадриятлар эса авлодлар занжири авлодларга улангани сайин, сайқалланиб бораверади.

Шу хаёллар билан ўтирарканман, айвончадан бувижонимнинг ширали овози эшитилади:

- Шафтолининг шохини эгиб

бўлмайди-ё, эгиб бўлмайди,

Боласи бор йигитга тегиб

бўлмайди-ё, тегиб бўлмайди.

Боласи бор йигитнинг ори

бўлса-чи ё, ори бўлса-чи,

Ўрта бўйли қаламқош ёри

бўлса-чи ё, ёри бўлса-чи...

Дурдона МУХТОРОВА,

ЎзДЖТУ талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди