Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№8, 16.02.2012

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

Саломлашиш одоби

Ўзбеклар, яъни мусулмонларнинг саломлашиш одоби бор. Унда гўзал тилаклар мужассам. "Ассалому алайкум". Бу "Сизга узоқ умр тилайман" ёхуд "тинч-омон бўлинг", деган маънони англатади. Халқимизда қўл сиқиб, табассум билан бир-биримизга тинчлик ҳамда сиҳат-саломатлик тилаш одатга айланган. Аммо шу гўзал анъанани унутиб қўяётганлар ҳам йўқ эмас.

Эътибор берган бўлсангиз, бугунги ўспиринлар орасида бошларини ва елкаларини бир-бирига теккизиб, ва ҳаттоки ўпишиб саломлашиш одат тусига кириб қолмоқда. Ўзингиз ўйлаб кўринг, шундай саломлашиш бизнинг урф-одатимизга тўғри келадими? Бу маънавиятимизу маданиятимизга зид нарса эмасми? Тўғри, ҳозир кўп нарса замон талаблари асосига қурилмоқда. Аммо шу нарсаларни рўкач қилиб, энг гўзал одатимиз - саломлашиш одобини унутсак, қандай бўларкин?

Йигитларнинг бир-бирларини бош теккизишиб ёки ўпишиб кўришишлари замонавийлик, десак хато қилган бўламиз. Лекин афсуски, бу ёшлар ота-боболаримиздан қолган урф-одат - қўлни кўксига қўйиб, "Ассалому алайкум" дея тўлиқ айтиб саломлашишни унутиб қўяётганлари ачинарлидир. Бу хатони тўғрилаш учун нималар қилиш керак? У ҳам майли, баъзиларнинг "Саломалайкум" деб саломлашиши-чи? Улар ўзлари айтган сўзининг маъносини тушунармикин? Саломлашиш одоблари ҳақида кўп ва хўп гапириляпти. Аммо ҳали-ҳануз бунга амал қилинмаяпти.

"Саломга яраша-алик" ибораси кўпинча кўчма маънода ишлатилади. Лекин том маънода ҳам саломга алик олиниши шарт. Кимдир қўлини кўксига қўйиб, "Ассалому алайкум" деса-ю, қаршисидаги одам алик олмаса ёки оддийгина қилиб "Яхшимисан?" деб қўя қолса... Бу ҳам тўғри келмайди. Унда биз салом берган одамдан бир умрга қарздор бўлиб қоламиз-ку.

Одоб-аҳлоқда ота-боболаримизга муносиб ворис бўлиш учун биз, биринчи навбатда, ўзбекона саломлашиш одобини билишимиз зарур. Шундай эмасми?

Дилхумора

ОСТОНАМИРЗАЕВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди