Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№13, 15.03.2012

МАЪНАВИЯТ САБОҒИ

ОИЛА МУҚАДДАС

Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, уларда оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила Исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эр ҳамда аёлнинг ҳуқуқ, бурч ва масъулиятларини Ислом дини кўрсатиб берди. Ислом аёлга қарши зулмларга тўла барҳам берди. Сарвари олам Муҳаммад (с.а.в.) аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини оширишда фақат Ислом умматигагина эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлдилар.

Беҳад шукрлар бўлсинки, Истиқлолдан кейин юртимизда оила қадри ва шаъни юксакларга кўтарилмоқда. Бош қомусимиз - Конституцияда ҳам "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга" деб, оиланинг ўрни қатъий белгилаб қўйилган.

Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда оила, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини, нуфузини кўтариш борасида қатор қарорлар, дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу оиланинг келажагимизни барпо этишда, ёш ва баркамол авлодни тарбиялашда нечоғли муҳим эканлигини кўрсатади.

Муқаддас динимиз таълимотида оила Аллоҳ таолонинг инсонга берган энг улуғ неъматлардан бири бўлиш билан бирга, у омонат ҳамдир, дейилади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди".

Ана шундай жуфтлик саналган эркак ва аёл илоҳий никоҳ ришталари туфайли бир хонадонда, бир оилада аҳил, тотув яшашлари, насл давомийлигини таъминлниши Яратганнинг улуғ мўъжизаси ва ҳикматидан далолатдир. Динимизда оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган. Оила қурмасдан, таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ юксак даражада улуғланади.

Ушбу буюк неъматга сазовор бўлган инсон оиланинг қадрига етсин, шукрлар айтиб, оиласи, фарзандлари ва жамият олдидаги бурчларини бекаму кўст адо этишлари лозим.

Абдуллоҳ УСМОНАЛИЕВ,

Андижон "Саййид

Муҳйиддин махдум" ислом ўрта махсус билим юрти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди