Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№38, 06.09.2012

МОЗИЙДАН САДО

ҚАЛЪА ОБИДАСИ

Халқ орасида "Кпепость" номи билан аталиб келган қалъа - меъморчилик ёдгорлиги Чор Россияси губернаторининг буйруғи билан 1878-1881 йилларда Андижон шаҳар ташқарисида барпо этилган ҳарбий истеҳкомдир.

1876 йилда Қўқон хонлиги тор-мор этилди. Хонликка бўйсунган барча шаҳар-у қишлоқларда, жумладан, Андижонда ҳам русларнинг тўла ҳукмронлиги ўрнатилди. Бироқ, Рус империяси маҳаллий халқ норозилиги ва қўзғолонларидан доим ҳадиксирар, аскарларнинг ҳимояланиши учун мустаҳкам ҳарбий истеҳкомлар зарур эди. "Қалъа" ана шу мақсадда шаҳарнинг шарқий-жанубий томонидан ўраб турган Ҳакан адирлигининг бошланиш қисмига қурилган. Қалъанинг 10 метрдан ортиқ бўлган баланд деворларидан шаҳарнинг ҳар бир маҳалла-ю, кўчалари кафтдек кўриниб турган, шу жойдан туриб исёнларни бостириш имконияти бўлган. Умумий ер майдони 1,5 гектар бўлиб, бир неча казарма бинолари, қурол-аслаҳа омборлари, ошхона, тўпхоналарни ўз ичига олган. Қалъада Чор Россия армиясининг 20-Туркистон асосий мунтазам ҳаракатдаги батальони 4- ва 5-роталарига тегишли 250 дан зиёд аскарлар турган. Қалъа 130 йил давомида кўплаб тарихий воқеалар, фожеа-ларнинг гувоҳи бўлган. 1898 йили Андижон қўзғолонида Муҳаммадали Эшон бошчилигидаги миллий озодлик ҳаракати исёнчилари томонидан қалъа забт этилган.

1924 йилдан кейинги ер-сув ислоҳоти даврида қалъада меҳнат қуроллари олиш учун қарз бериш ширкати, иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий комиссариятнинг урушга тайёрлов маскани фаолият юритади. Кейинчалик ҳайдовчилар тайёрлов ўқув маркази ва спорт комитети сифатида фойдаланилди.

1962 йилда қурилган Андижон-Ўш йўли қалъа ўртасидан кесиб ўтди ва меъморий ёдгорликнинг салобати ва маҳобатига зиён етди. Натижада, қалъанинг шарқий деворлари бузилиб кетди. Кейинчалик аҳолига турар жой учун ер берилиши оқибатида жанубий деворлар ҳам барҳам топди.

Қалъа истеҳкомига 1980 йиллардан ёдгорлик, маданий мерос сифатида эътибор қаратилди. 1983 йилда Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан республика аҳамиятидаги ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинди.

1985-1986 йилларда "Меъмор" устахонаси томонидан таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари олиб борилди. Ёдгорликнинг шимолий ва ғарбий деворларининг учдан бир қисми, битта казарма биноси, гаупвахта (жазо ертўласи) ва қудуқ қайта тикланди. Обида 1987 йилдан вилоят музейи ихтиёрига берилган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

вилоят адабиёт ва санъат

музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди