Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№41, 27.09.2012

МУНОЗАРА

ГАП ИСМДА ЭМАС-У, БИРОҚ...

Соғлом авлод... Уни камол топтириш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Бунинг учун анча изланиш, машаққат чекиш талаб этилади. Бола тарбияси хусусида ҳар қанча гапириш мумкин.

Кейинги вақтда фарзандларимизни одоб-ахлоқли, яхши хулқли қилиб тарбиялаш, муҳим масалага айланди. Чунки юртимизнинг келажагини бунёд этадиган - ўғил-қизларимиздир.

Бироқ, афсус билан айтиш керак-ки, баъзи оилаларда тарбия иккинчи ўринга ўтиб қолгандай. Тўғри, иқтисодий қийинчиликлар туфайли ташвишимиз бироз ортиб қолди. Лекин булар ўткинчи эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Шу боис, болаларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ярамайди.

Худбин, дангаса болаларга дуч келган одам, аввало, уларнинг ота-оналарини кўз олдига келтиради. Минг машаққат билан боқиб, тарбиялаб вояга етказса-да, фарзанди ножўя хатти-ҳаракатлар қилса, ота-онанинг юзи ерга қарайди. Ўз яқинларини ҳурмат ва иззат қилмаган боладан эса ҳеч кимга наф тегмайди.

Оилада фарзанд туғилиши эса катта қувонч. Ҳар бир ота-она ўғил ёки қизини келажакда яхши хулқли, одобли, имонли бўлиб улғайишини истайди. Шундай орзу-умидлар билан фарзандига Ботир, Илғор, Машҳур, Шуҳрат, Бобур, Алишер каби исмлар қўяди.

Исмларнинг эса ўзига яраша юки, салмоғи бор. Ботир - қўрқмас, жасур деганидир. Бироқ, баъзи "ботирлар"нинг турмуш ташвишлари олдида эсанкираб, номаъқул ишларга қўл ураётганини кўриб, ёқа ушлайсиз. Илғор исмлилар-чи? Меҳнатсеварлик, билимдонлик бобида тенгдошлари ўртасида олдинда юриш ўрнига уларнинг айримлари дангасалик, лаёқатсизлик билан ном қозонишяпти. Буюк ҳамюртимиз З. М. Бобур давлат арбоби ва шоир бўлганлигини барчамиз яхши биламиз. "Алишер" эса Навоий бобомизнинг исмлари. Гоҳида маҳалламиз ёки қўшни қишлоқдаги Бобур ва Алишер исмли йигитларнинг худбинлиги, қайсарлиги, ўғирлик ёхуд қиморбозлик каби қабиҳ ишларга - жиноятга қўл ураётганлигини эшитиб, тилимиз лол қолади.

Фарзанд - жондан азиз, дейдилар. Шундай бўлса-да, ўғил-қизларга ортиқча эрк бериш яхши эмас. Акс ҳолда, болалар ножоиз ишларга қўл уриш орқали ота-онага севинч, фахр эмас, балки иснод, катта ташвиш келтирадилар. Шунинг учун болалар тарбиясида ҳушёрроқ бўлиш лозим. Уларни исмига муносиб тарбиялайлик. Улар шарққона одоб-ахлоқ доирасида ширинсухан, билимдон, жисмонан бақувват бўлсалар, ота-она, юрт ишончини оқлайдилар.

Бу фикрлар бот-бот қулоққа чалинаётган турли нохушликларнинг "мева"си бўлса, яна бир томони борки, бола тарбияси билан ота-оналаргина эмас, балки маҳалла-кўй, бутун қишлоқ аҳли, умуман, кенг жамоатчилик бирдай шуғулланиши лозим. Шу боис, ушбу масалага юзаки қараш, кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олиш инсофдан эмас.

Сиз нима дейсиз, азизлар?

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди