Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№41, 27.09.2012

МУЛОҲАЗА

НЕГА КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙДИК?

Республикамиз мустақилликка эришди. Ҳақиқий Мустақиллик ҳар бир хонадоннинг бой-бадавлатлиги билан ўлчаниши ҳаммага маълум. Лекин биз фақат моддий бойликни кўпайтириш тўғрисида ўйлайвермай, маънавий бойлигимиз - илм олиш ҳақида ҳам жиддий қайғуришимиз лозим.

Бугунги кунда кутубхоналар аввалгидай гавжум эмас. Ўқиган одам бир четга чиқиб қоляпти, назаримда. Лекин, эслайлик, ўтмишимизда ўзбекларнинг бой-бадавлат кишилари ниҳоятда зиёли, ўқимишли одамлар бўлишган.

"Ўтган кунлар"даги Юсуфбек ҳожини ёдга олайлик. Замонасининг энг обрўли, бадавлат кишиси Фузулийни, Навоийни, Бобурни, Бедилни беш қўлдай билган. Эртанги кунимиз бойлари ана шундай маърифатли, кўп тилларни биладиган кишилар бўлиб етишишса, Ўзбекистоннинг довруғи дунёга янада кенгроқ таралади.

Шу боис, биз - ўқитувчилар таълим бераётган фарзандларимизни ҳам моддий, ҳам маънавий бой бўлишга интиладиган инсонлар қилиб тарбияласак, китобга меҳр уйғотолсак, кутубхоналаримиз янада гавжум бўлишига шубҳа йўқ. Чунки келажагимиз эгалари - бугунги ёшлар.

Президентимиз айтганларидай: "Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли ва, албатта, бахтли бўлишлари шарт".

Бунинг пойдевори эса мактаб партасидан қўйилади.

Гулсорахон ҲОЛМАТОВА,

Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди