Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№45, 25.10.2012

ЎЗГАГА ЭМАС, ЎЗИМИЗГА ЎХШАЙЛИК...

Вақт ўтгани сари инсонларнинг онги, дунёқараши ўсиб боряпти. Техника ўта ривожланган асримизда ушбу ўзгаришлардан кишилар шошиб қолмоқда. Бу ўзгаришлар яхшику-я, бироқ бу ўзгаришлар жараёни айрим ёшлардга салбий нотўғри таассурот уйғотмоқда. Балки қуйида айтмоқчи бўлган мулоҳазалар такроран айтилавериб, сийқаси чиқиб кетгандек туюлар, аммо шундай бўлса-да, шу мавзуга қайтишга мажбур бўлдим.

Кўпроқ пиёда юришни хуш кўраман. Бир куни яёв кетаётсам, йўлнинг четида бир йигит билан қизга кўзим тушди. Улар шаҳар кўркига кўрк бағишлаб турган ям-яшил арчанинг ёнида қўл ушлашиб турарди. Кўча гавжум, автомашиналар серқатнов, жамоат жойи... Аммо бу иккисига унинг фарқи йўқ эди, гўё.

Қиз, чамаси, 16-17 ёшлар атрофида, йигит эса ундан бироз каттароқ бўлиши керак. Қизнинг эгнидаги европа маданиятига хос бўлган либоси ҳамда унинг пардоз-андози бизнинг менталитетимизга умуман тўғри келмайди. Унинг очиқ-сочиқ кийиниши, катта ёшдагиларга хос бўлган қуюқ пардози яхши таассурот уйғотмасди кишида. Ёшларнинг ҳар иккиси ҳам ёқимсиз хатти-ҳаракати билан одоб-ахлоқ меъёрларини аллақачон унутиб қўйганди.

Ёши улуғ мўйсафидлар, аёллар жимгина ўтиб борар, бирортаси уларга танбеҳ бермасди. Мен эса бефарқ ўтиб кетолмадим. Уларни одобга чақириб гап бошлагандим, иккисидан ҳам яхши жавоб эшитмадим. Бу уларнинг шахсий иши эмиш.

...Ўйланиб қолдим, одоб-ахлоқ, кийиниш маданиятидан баъзи ёшларимиз узоқлашиб кетяпти. Европа мамлакатларига тақлид қилиб, ўзлигини унутиб қўяётганлар ҳам бор. Ҳар бир юрт ўзининг миллий урф-одати, анъаналари, миллий қадриятлари билан ажралиб туради. Хусусан, бизнинг миллатимиз ана шу миллийлиги билан европа мамлакатлари ҳурматига лойиқ бўлган. Чет эл хонандалари ёки актёр ва актрисаларига тақлид қилиб кийилган очиқ-сочиқ либослар, бемаъни хатти-ҳаракатлар миллатимиз нуфузига путур етказиши мумкин. Шунинг учун биз ҳамиша миллийлигимизни, ўзлигимизни унутмаслигимиз лозим. Ўзгага эмас, ўзимизга ўхшасак, албатта, кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Марҳабо АКБАРАЛИЕВА,

Асака педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи АРМ раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди