Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№46, 01.11.2012

ШАРҚ МИНИАТЮРА САНЪАТИ ҲАҚИДА

ҚОҒОЗГА КЎЧГАН КЎНГИЛ

Ўзбек халқи қадимдан ўзининг санъатсеварлиги, санъатнинг барча турларини қадрлаши билан ном чиқарган. Айниқса, халқимиз орасида мусаввирлик санъати юксак қадрланган, мусаввирларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилган.

Асрлар оша инсонларга гўзаллик ҳадя этиб келаётган мусаввирлик, айниқса, унинг ўзига хос йўналиши бўлган миниатюра санъати узоқ йиллар давомида шаклланган, сайқалланган ижод туридир. Шарқ миниатюрасининг нозик жиҳатлари, мураккабликлари ижодкордан катта меҳнат ва изланишни талаб этади.

Миниатюра асарида табиатни, инсону жонзотларни, бир қарашда биз англамайдиган гўзалликни тасвирлаб, уни юксак санъат асарига айлантириш учун ижодкор кенг билим ва маҳорат, юксак савия, дид ва қобилият соҳиби бўлиши лозим. Шундагина у яратган асар ҳақиқий санъат асари даражасида эътибор топади. Бир сўз билан айтганда, мусаввирнинг асарларини қоғозга кўчган кўнгил деб таърифлаш мумкин.

Минатюралар чизиш тарихи тош даврига бориб тақалади. Аввал тошларга, кейин ҳайвонларнинг териларига чизиш орқали шаклланиб, ривожланиб борган. XIV-XVII асрларга келиб бу соҳа юксак даражада камол топган. Айнан шу даврга келиб, "Бухоро миниатюра мактаби", "Бобурийлар миниатюра мактаби" сингари ушбу йўналишдаги қатор ижодий мактаблар вужудга келган.

XV-XVII асрларда Марказий Осиё тасвирий санъат мактабларида портрет жанри ҳамда тарихий воқеалар тасвири узвий ва изчил мавзуга айланганлиги кузатилади. Масалан, Бухоро миниатюрасига эътибор қаратилса, асосан табиат гўзалликларига ошуфталик тасвирланган. Хиротда эса одамларнинг қиёфасини тасвирлаш оммалашган. Бу хусусда тарихий манбаларда жуда кўп маълумотлар келтирилган.

Шарқ миниатюраси ривожида машҳур рассом Камолиддин Беҳзоднинг хизматлари ниҳоятда катта бўлган. Ўша даврда Хирот мусаввирлик мактаби тенгсиз, шуҳрати жуда баланд эди.

Хиротда яшаб, ижод қилган улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг машҳур "Хамса"сига киритилган турли ғазал ва достонлар учун ишланган миниатюраларда ўша даврнинг бу соҳада эришган ютуқларини, мусаввирларнинг қалб қўрини, маҳоратини англаш мумкин.

Дарҳақиқат, миниатюралардан биз тарихимизни, ўзлигимизни англаймиз. Шу сабабдан миниатюралар нафақат санъат асари, балки ўз даврининг ижтимоий-сиёсий воқеликларини акс эттирувчи манба сифатида ҳам аҳамиятлидир.

Роҳатой ИСМОИЛОВА,

Бўз педагогика коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди