Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№4, 24.01.2013

МУНОСАБАТ

САЛОМЛАШИШ ОДОБИ

УНГА ҲАМИША АМАЛ ҚИЛАЙЛИК, ЁШЛАРНИ ҲАМ ШУНГА ЎРГАТАЙЛИК

Бир муддат аввал "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида саломлашиш хусусида қатор мақолалар чоп этилди.

Мақолалар муаллифлари саломлашиш одоби, унинг тарихи, кейинги вақтда юртдошларимиз, айниқса, ёшлар саломлашишга у қадар эътибор бермаётгани ҳақида куюнчаклик билан ёзадилар.

Профессор Д. Қўлдошев "Кўришишнинг ҳам одоби бор" сарлавҳали мақоласида: "Истиқлолимиз шарофати билан юртимиз обод, элимиз ҳаёти фаровон бўлиб бораётган экан, айрим янги расм-русмлар ҳам узукка кўз қўйгандек гўзал ҳаётимизга ярашиб" тушишини орзу қилади ва саломлашиш одоби юзасидан баҳс юритади. Хусусан, ҳурматли профессоримиз одамларнинг бир-бири билан қучоқ очиб кўришишларини танқид қилиб ёзади: "Ўзи бу одатни ким чиқарган? Бу хунук одатни халқимиз орасида сира кўрмаганман".

Назаримда муаллифнинг бу таънали саволида андак жаҳлдорлик сезилиб турибди. Эмишки, ёзда кўйлагингиз жиққа ҳўл бўлиб турганда қучоқлашиб кўришиш... касаллик юқтирар эмиш. Бу фикрга нафақат мен, балки жуда кўп юртдошларимиз ҳам қўшилмасалар керак. Халқимизнинг саломлашиш тарихида қадрдонлар елкани елкага қўйиб кўришишда ўзаро меҳрибонлик, самимият бор. Кунаро учрашиб юрганларнинг қучоқлашиб кўришишларини танқид қилиш мумкин. Бундай носамимий кўришишлар кейинги вақтларда одат тусига кириб қолдики, буни йўқотмоқ лозим.

Саломлашиш одоби ҳақида филология фанлари номзоди, фолклоршунос Омонулло Мадаевнинг фикр-мулоҳазалари диққатимни жалб қилди. Домла Фарғона водийси одамларида расм бўлган эркак ва аёлларнинг саломлашига эътибор қаратади. Бизда эркак меҳмон ёши катта аёлларга кифтини тутади. Аёл эса икки қўли билан эркакнинг елкасини силаб саломлашади ва дуо қилади. Миллий урфга кириб кетган, лекин айни кунда унутилиб бораётган саломлашишнинг бу кўринишини сақлаб қолмоқлигимиз ва ёшларимизга сингдирмоғимиз лозим.

О. Мадаев фольклоршунос сифатида туркий халқларнинг Исломгача бўлган саломлашиш одатларига эътибор каратади. Хусусан, барча эртакларда саломлашиш одати "ассалом алайкум" ибораси орқали ифода қилинган. Лекин, домла ўз мақоласида, хусусан, тилга олган эртакларда қадимий туркий халқларининг саломлашишни ифода қиладиган иборалар йўқ деган фикрни илгари суриши шахсан менда таажжуб уйғотади. Ахир қатор эртакларда девнинг: "Саломинг бўлмаса икки ямлаб бир ютар эдим" - деган ибора кўп ишлатилган-ку. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Исломгача ўтган қадимий аждодларимизнинг саломлашишда ишлатган иборалари унутилиб, улар "Ассалому алайкум" калимаси билан алмашган.

Милоддан олдинги II асрдаги Фарғона туркийлари ҳаётидан роман ёзган қадимшунос А.Эгамбердиевнинг ёзишича, боболаримиз саломлашганда "омонлик" иборасини ишлатганлар. Бу ибора ҳозиргача сақланган.

Марказий Осиё ҳудудида яшовчи туркий халқлар ҳам бу оммавий иборани ўз миллий тил хусусиятларига мослаштирган ҳолда ишлатадилар. Зотан, "Ассалому алайкум", "Ва алайкум ассалом" иборалари бутун Ислом оламида деярли бузилмасдан ишлатилади.

Мухтасар килиб айтмоқчи бўлган асосий гапим - "Ассалому алайкум" иборасининг оммавий тарзда ишлатилишига диққатни қаратмоқдир. Кишилар ўртасидаги саломлашишнинг энг мақбули мана шу калимадан ўринли фойдаланишдир.

Юқорида таъкидланган мақолалар муаллифлари куюнчаклик билан ёзганларидек, афсуски, бугунги кунда ёшларимиз ўзаро ёки катталар билан одат бўйича саломлашадилару, бироқ бу калимани "Саломалайкум" ёки "Салом" тарзида бузиб ишлатадилар. Аммо қўлни одоб билан кўкрак устига қўйиб салом бериш одати, айниқса, ёшлар орасида унутилиб бораётганлиги ёҳуд саломлашишда ҳеч қандай маъноси йўқ турли ҳаракатлардан фойдаланишлари ачинарлидир.

Яна бир халқимизга хос бўлмаган жиҳат шуки, кейинги вақтларда ёши улуғлар, зиёлилашахсан таниш бўлмаган кишига салом бермай қўяётганликларидир. Ахир қадимдан ота-боболаримиз каттами-кичикми, танишми-нотанишми, албатта, саломлашишган. Ана шу миллий одатимизни, қадриятларимизни асло унутмайлик ва уни ёшларимиз шуурига мустаҳкам сингдирайлик.

Сайфиддин ЖАЛИЛОВ,

АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди