Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№50, 10.12.2014

МЕҲМОН КУТИШ

Халқимиз меҳмон келишини яхшиликларнинг бир рамзи деб билади. Меҳмон келганда у билан дилдан, самимий суҳбат қурилади. Узоқ-яқиндаги биродарлар эсга олинади. Меҳмон мезбонга қариндош-уруғ ва дўстларнинг илиқ саломини етказади.

Меҳмон келишининг яна бир улуғ ҳикмати хафалашиб қолганлар гина-қудратни, ўтган дилсиёҳликни унутадилар. Меҳмон билан хонадонга хурсандчилик шод-хуррамлик, аҳил-иноқлик ва ризқ-насиба кириб келади.

Меҳмон кутиш - ўзига хос одоб-ахлоқ мактабидир. Меҳмоннинг ташрифи кишини зийрак, лутф-карамли, меҳр-оқибатли, қолаверса, рўзғор ва уй юмушларида чаққон, тартибли ҳамда озода қилишга ўргатади. Шунингдек, бағрикенглик, хушфеъл ва хушмуомалалик каби хислатларни тарбиялайди.

Ҳар қандай мезбон меҳмон олдида мулойим, тавозели бўлишга ҳаракат қилади. "Сенлашиб" гапирувчилар ҳам меҳмоннинг ҳурмати учун ўзаро "сизлашиб" мулоқот қилишади. Халқимизда азалдан меҳмон келган хонадонда баланд овозда гаплашиш, шовқин солиш айб саналади. Мезбон бир-бирларини ва фарзандларини койиши ҳам уят ҳисобланади.

Меҳмон келиши озодалик ва покизаликка ҳам сабаб бўлади. Уй-жойлар, ҳовли ва кўчалар супурилади. Ошхона буюмлари, қўйингки, уйдаги барча анжомлар ювилади, тозаланади. Меҳмон ҳам, мезбон ҳам ораста кийиниб оладилар. Меҳмоннинг ҳар бир гапи, истаги инобатга олинади.

Меҳмон келиши айниқса, ёш болалар учун бир олам хурсандчилик олиб келади. Чунки бундай пайтда болаларнинг барча эрка ва шўхликларига эътибор берилмайди. Меҳмон келиши одамларнинг бир-бирлари билан иноқ-иттифоқ бўлишларига, қариндош-уруғлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу боис ҳам ҳар бир ўзбек хонадонида қўлни кўксига қўйиб, юзда табассум билан "хуш келибсиз", дея меҳмонга ҳурмат ила пешвоз чиқилади.

Тайёрловчи

Ойдин МАМАДАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди