Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№4, 22.01.2015

Муқаддас қадамжоларимиз

ФОЗИЛМОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

Вилоятимизда олис тарихдан дарак берувчи қадим масканлар, муқаддас зиёратгоҳлар жуда кўп. Улардан бири Фозилмон ота зиёратгоҳидир.

Фозилмон ота зиёратгоҳи инсонларга ҳам руҳий, ҳам жисмоний шифо берувчи муқаддас маскан, шу билан бирга, диққатга сазовор маданий мерос объекти ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган энг чекка шарқий-жанубий ҳудудидаги Хонобод шаҳрининг Фозилмон ота маҳалласида жойлашган.

Фозилмон ота зиёратгоҳининг хосияти шундаки, бу масканда инсон саломатлигини мустаҳкамловчи шифобахш булоқ мавжуд. Қолаверса, бу ер сўлим ва гўзал табиати билан ҳам барчани ўзига чорлайди. Минг бир дардга даъво ҳисобланган бу булоқнинг ҳаётбахш тирик сувларидан одамлар неча асрлар давомида истеъмол қилиб, турли хасталикларга шифо топиб келмоқда. Одамларларнинг эътирофича, булоқ суви инсон организмига тетиклик ва қувват бахш этади.

XIII асрда яшаб ўтган диний уламо, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) авлодларидан бири бўлган Сайид Фозилмон Деҳлавий ҳазратлари муқаддас булоқ бўйини ўзига макон қилади. Инсонларни дину диёнатга, ҳақ ва ҳақиқатга, маърифатга чорлайди. Ўзининг ноёб фазилатлари, кароматлари билан эл орасида азиз-авлиёлик мартабасига сазовор бўлади. Сайид Фозилмон оламдан ўтгач, шу ерга дафн қилинади.

XVI аср охирида содир бўлган кучли сел натижасида Фозилмон ота мақбараси текисланиб, лойқа остида қолиб кетади. 1805 йилда диний уламо Ҳувайдонинг ўғли Холмуҳаммад Эшон ибн Ҳувайдо томонидан қабр ўрни аниқланади ва унга бағишлаб рамзий мақбара қурдирилади. Ушбу азиз қадамжога шу кунгача Ҳувайдо ҳазратларининг авлодлари хизмат қилиб келади.

1981 йилда ушбу маскан тартибга солиниб, булоқ атрофи таъмирланди, фавворалар барпо қилинди, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 1996 йилда бу ерда қурилииш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Мақбара миллий меъморчилик анъаналари билан бойитилди ва олти томонли гумбаз кўринишида қайта тикланди. Шунингдек, шу ҳудудда ўсиб турган салкам бир асрлик улкан чинорлар бу масканга сўлимлик бахш этиб туради.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

Андижон вилояти Адабиёт ва санъат музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди