Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№6, 06.02.2015

Муқаддас қадамжолар

"БИБИ СЕШАНБА" ЗИЁРАТГОҲИ

Қўрғонтепа туманининг сўлим Султонобод қишлоғи Кўкбулоқ маҳалласида "Биби Сешанба" номли зиёратгоҳ бор.

Ривоятларга кўра, "Биби Сешанба" зиёратгоҳи тарихи пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизлари Биби Фотима авлодларига бориб тақалади. Зиёратгоҳ ана шу мўътабар зот авлодига мансуб иймон-эътиқодли, зиёли, билимдон аёл номи билан аталган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу атама "Ип йигирувчиларнинг афсонавий ҳомийси, пири" дея изоҳланади.

Мазкур зиёратгоҳда дастлаб, мўъжазгина хонада момоларимиз тилида "бешик" дея аталмиш қабр бўлган. Афсуски, унга ким дафн этилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шунга қарамай, азал-азалдан фарзандталаблар, дардмандлар, мушкул вазиятга тушиб қолганлар шу ерга келиб, эҳсонлар қилиб, турли диний маросимлар ўтказиш орқали Аллоҳдан енгиллик сўраб, ниятлари ижобати учун дуои фотиҳалар қилишган.

Одамларни ром этган бу масканнинг ўзига хос хусусияти шундаки, суви тоза ва мусаффо бўлган бир неча булоқлари борлиги билан ҳам азиз ва муқаддасдир. "Жаннатбулоқ", "Сумалакбулоқ", "Қизбулоқ", "Кўзбулоқ", "Шўрбулоқ" каби шифобахш булоқ сувлари таркиби инсон жисмининг ҳужайра тўқималарини мустаҳкамловчи микроэлементларга бой эканлиги билан аҳамиятлидир. Тарихий манбааларда келтирилишича, ҳатто Қўқон хонларини ҳам бу жойлар ўзининг гўзал табиати билан мафтун этган экан. Улар шифобахш суви сероб, хушманзара бу масканда тез-тез ҳордиқ чиқариб кетганлар.

Собиқ иттифоқ даврида зиёратчилар қувилиб, зиёратгоҳдан турли мақсадларда фойдаланилган. Мустақиллик шарофати билан юртимиздаги тарихий масканлар қаторида "Биби Сешанба" зиёратгоҳи ҳам 2000-2005 йиллар давомида саховатпеша инсонлар кўмагида қайта тикланди.

Ҳозирда кичкинагина хона ўрнида миллий меъморий услубда ганч ва нақш санъати билан безатилган маҳобатли мақбара қад ростлаган. Ёзги, қишки чойхона ва тамаддихоналар зиёратчилар хизматида. Ёғоч ўймакорлиги санъати намунаси асосида қурилган "суҳбатгоҳ" қирғоқлари тош девор билан мустаҳкамланган булоқлар ҳамда теварак-атрофнинг гўзал манзараси бу гўшага келган кишини қайта-қайта ўзига чорлайверади.

""Биби Сешанба" зиёратгоҳи "Диққатга сазовор жойлар" маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

Андижон вилояти Адабиёт ва санъат музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди