Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№25, 18.06.2015

Муқаддас қадамжоларимиз

"ИМОМОТА" ЗИЁРАТГОҲИ

Ушбу қадимий ва муқаддас зиёратгоҳ Хўжаобод тумани, Имомота қишлоғи, Тошота маҳалласининг тоғли ҳудудида жойлашган. Зиёратгоҳнинг умумий ҳудуди бир неча гектарни ташкил этиб, маҳалладан ўтган узун ариқ бўйлаб, бир неча дам олиш масканлари, чойхона, дўконлар ва хонадонлар жойлашган.

Қишлоқ юқорисидаги тоғлик ва кичик жилғалардан иборат шифобахш булоқлар манбаи ҳам зиёратгоҳнинг таркибий қисмига киради.

Зиёратгоҳ қадимдан ислом оламида муносиб ўрин тутган Имоми Муҳаммад Ҳанафия номи билан аталиб келинган. Ўзининг мустаҳкам таълимотига эга Имом Ҳанафия авлодлари ва унинг шогирдлари бу ўлкада узоқ йиллар давомида қозилик ва бошқа диний бошқарув вазифаларини бажарганлар. Шу жумладан, Имом Ҳанафия шажарасига мансуб тақводор, азиз авлиёлар табиати сўлим, баҳаво, муқаддас бу жойда сулола анъаналари асосида шайхлик қилиб, бандаларни иймон эътиқодга, ҳалоллик ва покликка чорлаганлар.

Зиёратгоҳ атрофидаги худудларга нисбатан ҳавоси танга хуш ёқувчи тоғли масканда жойлашган. Табаррук масканга турли тоифа зиёратчи кишилар ўз ният ва мақсадларида: хожатларига равонлик, мушкулларига осонлик, дардларига шифо, ишларига ривож тилаб ҳамда кўнгил ёзиш, ҳордиқ чиқариш мақсадида ташриф буюрадилар.

Зиёрат қилиш жойи қадимий Тошота қабристонининг рўбарўсида жойлашган бўлиб, ғарбий томондан қишлоқнинг асосий йўли бўйидаги металл аркли дарвозадан кирилади. Унинг ёнида, зиёратгоҳ деворга туташ айлана тархли ошхона, ёнида айвон ва зиёратгоҳ хизматчилари учун махсус хоналар мавжуд. Жанубий томонда II жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик бор.

Тоғ қояларидан бири зиёратхона ичига кирган. Ривоятларга кўра, бу ер Имом Ҳанафия Муҳаммад ғойиб бўлган жой деб таъриф берилади. Кичикроқ 4 та хоналардан иборат зиёратхона, ташриф буюрувчиларнинг тиловат ва ибодат қилишлари, намоз ўқишлари учун қулайликка эга ҳолда тикланган. Ўйма нақшли икки қанотли эшикдан кирган ҳар бир киши хоналардаги 3 табақали деразалардан ташқарига қараб сўлим табиатдан баҳра олиш мумкин. Хонадан хонага ўтишда эса эшиклар қилинмаган. Биринчи хонадан зиёратчининг нигоҳи иккинчи хонада тўғридаги харсанг тошлар орасидаги мўъжазгина қоронғи ғорга тушади.

Айрим манбааларда келтирилишича, XIX аср охирларида андижонлик Маҳмудалибой исмли шахс томонидан зиёратгоҳ таъмирланган. 1982 йилда меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган. Маданий мерос объекти ҳисобланган зиёратгоҳ хонаси миллий меъморчилик анъаналари асосида мустақиллик йилларида қайта тикланди.

2011 йили бу ерда Ханафия мақбараси бўлганлиги ҳақида аниқ маълумотлар бўлмагани учун бу маскан маданий мерос объектлари рўйҳатидан чиқарилиб, диққатга сазовор жой сифатида "Имомота" зиёратгоҳи деб рўйхатга олинган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,Андижон вилояти Адабиёт ва санъат музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди