Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№10, 03.03.2016

АЛЛА СЕҲРЛИ ВА МЎЪЖИЗАКОР ОҲАНГ

Алланинг сеҳрли ва хазин оҳангига маҳлиё бўлмаган, унинг таъсирида ором олмаган инсон бўлмаса керак. Алла шундай кучки, у қаҳрни меҳрга айлантиришга, бахтсизни бахтли қила олишга қодир.

Бир донишманддан дунёдаги энг бахтли ва энг гўзал аёлнинг кимлигини сўраганларида, у "Фарзандига алла айтаётган аёл энг бахтли ва энг гўзал аёлдир", деб жавоб берган экан. Болалигимдан фольклор намуналарини ижро этишга жуда қизиқардим. Халқ оғзаки ижодидан лапарлар, айтишувларни куйлаб, миллий қадриятларимиз намуналарини ўрганишга бўлган иштиёқим кучайди. Айниқса, аллани ҳар гал куйлаганимда, онамдан, бувимдан ўрганган аллалар ёдимга келаверади. Қалбимда ажиб орзиқиш пайдо бўлади, кўнглим сел бўлиб оқади гўё. Бир зум бўлса-да, болаликка, ширин хотираларга қайтаман.

Алла болам, аллаё,

Ширин қўзим, аллаё.

Онажонинг бағрида,

Ором олгин, аллаё.

Дастлаб "Онам айтган аллалар" республика кўрик-танлови ҳақида эшитганимдаёқ, унда иштирок этиш фикри уйғонганди. Раҳбаримиз тавсияси билан танловда қатнашиб, иқтидоримни синовдан ўтказдим. Танловнинг вилоят босқичида фахрли 2- ўринга муносиб топилганимнинг ўзи ҳам мен учун катта ютуқдир.

Хонобод шаҳар маданият уйида фаолият юритишим баробарида фольклор намуналарини ўрганиш, уларни халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш муҳим вазифаларимиздан бири эканини тушуниб етдим. Негаки, миллатга, юртга садоқат, муҳаббат, яқинларига меҳр, қадр туйғулари айнан халқ оғзаки ижоди намуналарини юракларга сингдириш орқали шаклланиб бораркан. Миллий қадриятлар нималиги, унинг аҳамияти тушунилган жойда маънавий муҳит барқарор бўлади. Фольклор намуналарини, айниқса, ёшлар орасида тарғиб қилиш керак, назаримда. Масалан, бугун ёш келинчакларимиз, ёш оналаримизнинг аксарияти алла айтишни билмасликларини очиқ-ойдин тан оладилар. Юқоридаги каби танловларнинг ўтказилиши эса ана шундай келинчакларимизнинг аллани ўрганишлари учун қулай имконият бўлмоқда, десам муболаға бўлмайди.

Истагим, азиз ва муҳтарама аёлларимизнинг барчаларига фарзандларига алла айтиш бахти насиб этсин. Дилларидаги неки орзу-ниятлари бўлса, амалга ошсин.

Маҳфузахон МАНИЯЗОВА,

Хонобод шаҳар маданият уйи ходими.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди