Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№2, 10.01.2013

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ИНСОН ТАНАСИДАГИ АЪЗОНИНГ ЎРНИ

Баъзан бирор инсоннинг организмидаги қайсидир аъзоси жарроҳлик йўли билан олиб ташланганлиги ҳақидаги гапларни эшитиб қоламиз. Бундай пайтларда кимдир ваҳимага тушса, яна кимдир уни одатий ҳолдек қабул қилади. Хўш, аслида бу вазият ҳақақатдан ҳам хавфлими? Бирор аъзоси олиб ташланган инсоннинг кейинги ҳаёти соғлом одамларникидан фарқланадими? Қуйида ана шу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Ўпканинг бир қисми олиб ташланганида ҳам яшаш мумкин. Бундай инсонлар сув остида 2 дақиқадан ортиқ туришлари ва 100 метрдан зиёд масофага югуришлари мумкин эмас.

Қизилўнгачсиз ҳам ҳаёт кечириш мумкин. Фақатгина бунинг учун олиб ташланган аъзо ўрнига трансплантат қўйилиши шарт.

Жигарни олиб ташлаш мумкин. Аммо ҳеч бўлмаганда унинг 25 фоиз соғ қисми қолган бўлиши керак. Ана шунда у кейинчалик меъёрий ҳажмгача катталашади.

Ошқозон бўлмаса ҳам яшаш мумкин, лекин тез-тез овқатланиб туриш шарт.

Ўн икки бармоқли ичак олиб ташланганида ҳам инсонлар бемалол яшай оладилар. Чунки унинг функциясини бошқа ичаклар "ўз зиммасига олади".

Қалқонсимон без олиб ташланганида бемор яшаш учун бутун ҳаёти давомида гармон ичиб ўтишга мажбур бўлади.

Ингичка ичак олиб ташланса-ю, унинг 50 фоизи қолган бўлса, бемор бемалол яшаши мумкин.

Йўғон ичак 95 фоизгача олиб ташланганида ҳам амаллаб яшаш мумкин. Бироқ бемор умрбод ич кетиш (диарея)дан азобланиб ўтади.

Буйраксиз яшаб бўлмайди. Аммо битта буйрак билан ҳам нормал ҳаёт кечириш мумкин.

Ошқозоности бези 60 фоизгача олиб ташланган бўлса, ҳеч қандай муаммо кузатилмайди. Бироқ ундан кўп миқдорда йўқотилса, беморга мунтазам равишда махсус дорилар ва инсулин керак бўлади. Бордию, ошқозоности бези батамом олиб ташланса, бемор махсус муолажалар билан яна 4-5 йил яшай олади.

Талоқ - қон айланиш тизимидаги энг муҳим аъзо ҳисобланади. Шунга қарамай, усиз ҳам бир маромда яшашнинг иложи бор.

Бачадоннинг олиб ташланиши аёллар учун ҳеч қандай салбий таъсирга эга эмас. У фақат бола сақлаш учун керакли бўлган мушакли қоп бўлиб, у организмда бошқа аҳамиятга эга бўлмаган аъзо.

Аёллар тухумдони бўлмаса ҳам жуда бахтли ва узоқ умр кўриш мумкин. Бундай вазиятда фақатгина битта муаммо юзага келади - фарзандсизлик.

Тўғри ичаксиз ҳам инсон бемалол ва узоқ муддат ҳаёт кечира олади. Фақатгина биқинга ясама найча қўйилиши керак.

Феруза УСМОНОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди