Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№7, 14.02.2013

МУЛОҲАЗА

КОМИЛ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Фарзанд ўғилдир-қиздир, инсон учун энг азиз неъматдир. Айниқса, оилада ўғил туғилса, бутун оила қувончга тўлади. Боиси, ўғил фарзанд - юрт посбонидир!

Фарзанд бебаҳо неъмат, уларни асраб-авайлаб вояга етказиш, соғлом ва бақувват қилиб камол топтириш, эл-юрт хизматига камарбаста этиш ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

Йигит киши Ватан ҳимоячиси экан, демак, уларни шу руҳда тарбия қилиш даркор. Ватан - остонадан бошланади. Шу боис, аввало, ўғил боланинг қалбида ўз оиласига: ота-она, опа-сингил ва яқинларига нисбатан меҳр туйғусини уйғотиш лозим. Бундан ташқари, она табиат, жонивор-у жонзотларга нисбатан шафқатли бўлишларини уқтириш ҳам ўта муҳим.

Қалбда раҳм-шафқат туйғуси шаклланмаган инсон Ватан ҳимоячиси бўлиш тугул, ҳатто ўзини тўғри бошқариб, аниқ бир мақсад йўлидан боришга ожиз, иродаси эса заиф бўлиб қолади. Демак, инсон кўнглида меҳр-муҳаббат туйғулари мужассам экан, ундайларга юрт корига ярайдиган, эл хизматини сидқидилдан бажарадиган мустақил фикрли, жасур ва мард киши сифатида қараш мумкин. Шу маънода, болалар тарбиясида адашиш ёхуд эътиборсиз ва лоқайд бўлишлик мумкин эмас.

...Бир куни йўналишдаги таксилардан бирига аёл икки фарзанди билан чиқиб, ўриндиққа жойлашишга уринди. Бироқ тахминан тўрт яшар ўғилчаси автоуловнинг юриб кетишидан ўз мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушишига оз қолди. Йўловчилардан бири уни ушлаб қолди. Шу пайт ўриндиққа жойлашиб олган онаси болакайнинг юзига тарсаки туширар экан "Сал ўзингни тутсанг бўлмайдими?!" деб, асаби таранглашди. Болажон кўзларига ёш олди, азбаройи ҳижолатчиликдан қўлчаларини бир-бирига чамбарчас бирлаштириб, ерга қаради. "Ўтир!" - яна зарда қилди онаси.

...Кўпчиликда жуда ёмон кайфият пайдо бўлди. Чунки она ўз "айбини" ёш боласидан олиб, уни қаттиқ ранжитгани аниқ-равшан кўриниб турган эди-да!

Баъзи бир ота-оналар бор: жаҳли тез, асабий, феъли тор бўлади. Улар аламини ўзидан кучсиз бўлган одамлардан олиб ўрганиб қолишган. Агар ўша фарзандини кўпчилик олдида мулзам қилган аёлга нисбатан турмуш ўртоғи шундай муносабатда бўлганидами, ҳаётга енгил қарайдиган аёл дарров турмушини бузиб, эридан ажралишиб кетиши ҳам мумкин эди. Аммо ўзидан ожиз бўлган инсонга, яъни, ўз фарзандига бу тариқа муомалада бўлиш оиланинг емирилишига олиб келади, холос! Айниқса, фарзандларга бўладиган нотўғри муносабатдан болада ёшлигидан бошлаб оиласига нисбатан меҳр йўқолади. Ўзини бегонадай тутишга уринади, шахсий муаммоларини ўзи билганча ҳал этишга уринади. Кўча-кўйда бўлган ҳодиса-воқеаларни ота-онаси билан эмас, балки ўз тенгдошлари билан ёхуд ўзбошимчалик ила шарҳлайди. Пировард натижада, бола ҳаётда кўп хатога йўл қўядиган бўлиб қолади. Ва аниқки ҳаётда у каби кимсани ҳеч ким суймайди, албатта.

Энди болаларда "Мени ҳеч ким ёқтирмайди", "Мен ҳеч кимга керак эмасман", деган тушунча пайдо бўлади. Ундай шахсларнинг на Ватанига меҳри бўлсин, на оиласига?..

Ахир, ўғил бола аввало, ўз оиласининг посбони, яқинларининг корига ярайдиган ғамхўри сифатидаги етук шахс бўлиб камол топиши керак. Шу боис, болаларимизга меҳр беришимиз лозим. Меҳрибон бўлган ота-оналарининг айтган панд-насиҳатларига бола сидқидиллик билан қулоқ солиб, осонликча уқиб олади. Атрофидаги яқинларининг илиқ муносабати оиладаги аъзоларга ижобий таъсир этар экан, демак, хонадонда тоза ва барқарор муҳит пайдо бўлади. Муҳити тоза оилада камол топадиган ҳар бир фарзанд келажакда комил инсон бўлиб, эл-юртига ҳалол хизмат қиладиган киши бўлиб вояга етишига имонимиз комил.

Аслида, ҳар бир ота-она садоқатли ўғиллари, оқила қизлари билан фахрланиб, умргузаронлик қилишлари шубҳасиз. Шундай экан, келажакда фарзандларимизнинг қандай шахс бўлиб етишиши биз - ота-оналарга, биз берган тарбияга боғлиқ!

Шу боис фарзанд тарбиясига жиддий эътибор қаратайлик.

Абдуғулом АБДУЛАҲАТОВ,

Избоскан тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди