Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№10, 06.03.2013

ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ ТАРИХИДАН

Тарихий манбааларда таъкидланишича, қадимги Римда хотин-қизлар байрами нишонланган. Ушбу байрамда аёллар эрларидан совғалар олганлар, ҳатто, қул аёлларга ҳам хўжайинлари томонидан совғалар инъом этилиб, ўша куни улар ҳарқандай ишдан озод этилганлар. Эркаклар аёлларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиб, севги-муҳаббат изҳор қилишган.

8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни тарихи эса XIX асрнинг охирларига бориб тақалади. Мазкур байрам хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва маиший соҳалардаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эришган энг катта натижа сифатида тарих солномаларидан ўрин олган. 1857 йил 8 мартда Нью-Йоркдаги тўқувчилик ва пойабзал корхоналарида ишловчи хотин-қизлар намойишга чиқадилар. Улар 10 соатлик иш кунини жорий этиш, иш шароитларини яхшилаш, ойлик иш ҳақини кўтариш ва эркаклар билан аёллар ҳуқуқларини тенглаштириш сингари талабларни кўтаришган эди. Ушбу намойиш натижасида хотин-қизларнинг маълум талаблари қондирилади. Шу тариқа турли йилларда 8 март куни намойиш ва акциялар ўтказиладиган бўлди.

1908 йил 8 мартда АҚШлик аёллар сайловда қатнашиш, болалар меҳнатини таъқиқлаш ва бошқа бир қатор талаблар билан бирга февраль ойининг сўнгги якшанбасини Миллий аёллар куни деб, эълон қилинишини талаб этдилар. Орадан 2 йил ўтиб, 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган хотин-қизларнинг 2-Халқаро конференциясида халқаро хотин-қизлар ҳаракати йўлбошчиларидан бири Клара Цеткин 8 мартни Халқаро хотин-қизлар куни деб эълон қилиш ва ушбу кунни ҳар йили дунё миқёсида байрам қилиш ташаббусини илгари сурди.

Жаҳондаги кўплаб мамлакатлар аёллари қашшоқликка қарши курашиш, тенглик, яхши шароитларда ишлаш, ўзларининг шаъни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эришиш ҳамда тинчлик йўлидаги ташаббусни қўллаб-қувватладилар. 1911 йилга келиб Авс-трия, Дания, Германия ва Швейцария сингари давлатларда 8 март байрам сифатида нишонланди.

Россияда октябрь инқилобидан кейин 8 март расмий тарзда байрам деб эълон қилинган.

Бугунги кунга келиб, 8 март Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни, деб эълон қилинган. Бир қатор мамлакатларда ушбу кун аёллар байрами, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Белорусь, Украина ва бошқа ўнлаб давлатларда эса нафақат аёллар, балки, миллий байрам сифатида ҳам нишонланади.

Юртимизда 8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни шарқона урф-одатлар, халқимизнинг миллий қадриятлари, анъаналари асосида байрам қилинади. Ушбу кун расмий равишда дам олиш куни деб белгиланган. Мазкур байрам муносабати билан юртимизда хотин-қизларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди