Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№14, 04.04.2013

ИНСОН ВА ТАДҚИҚОТ

ЎЗИМИЗ ҲАҚИМИЗДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Балоғатга етган ўрта гавдали одам вужудида 200 та суяк бўлиб 17 кг. тош босади. Аммо болаларда суяклар сони 300 та бўлади.

Ёшимиз улғайган сари уларнинг айримлари бир-бири билан бирлашиб кетади. Натижада суяклар сони камаяди. Одамнинг танасида 100-160 миллардгача ўта майда қон томирлари мавжуд. Уларнинг узунлиги 60-80 минг километрга тенг. Мабодо одамнинг қон томирлари уланса, у ҳолда экваторни бир неча марта ўраб чиқса бўлади. Одам нафас олганда тахминан 0,5 литр ҳаво ютади.

Инсон организмида 29 хил турли кимёвий элементлар борлиги аниқланган. Кўзнинг шишасимон таначасининг 99 фоизини сув ташкил қилади. Кўзимиз 150 хил рангни ажрата олади.

Эркак умри бўйи 22 тонна овқат ва 33000, аёл эса 25 тонна овқат ва 37000 литр суюқлик исътемол қилади.

Бошдан бир кунда 40-60 тагача соч тўкилади, умр бўйи эса 1,5 миллиондан ортиқ соч толаси тўкилади.

Тирноқларимиз ҳар куни 0,15 миллиметр, бир ойда ўртача 4,5 миллиметр ўсади. Узун бармоқлардаги тирноқлар катта бармоқдагиларга нисбатан тезроқ ўсаркан. Тирноқлар тунда, шунингдек, куннинг иссиқ пайтларида яхши ривожланади.

Тилимиз жуда кичик-узунлиги 9, эни 5 сантиметр, оғирлиги эса 50 грамм. Бироқ шу кичик бир жисмимизда 17 та мушак бўлиб, у ақл бовар қилмас даражада турлича ҳаракатлана олади.

Инсон мияси 10 милиард асаб ҳужайраларидан иборат ва у бир кунда 86 миллион бит ахборотни эслаб қолишга қодир, умр охиригача эса бу сон 100 триллион битгача етади.

Аёлларда 1 миллионта соч толаси бўлса, эркакларда 3 миллионтагача бор.

Одам қоронғи жойга киргач, кўзнинг нурга нисбатан сезувчанлиги 1 дақиқада 10 баробар, 20 дақиқада 6 минг марта, 40 дақиқадан сўнг эса 25 минг баробар ортади.

Одам ухламасдан 10 кечаю кундуз, овқатланмасдан эса 1 ҳафта яшаши мумкин.

Юрагимиз оғирлиги 300 граммлик тош босади, холос. Шундай бўлса-да, у 15 ёшдан 50 ёшгача ҳар дақиқада 70 марта уради. Юрак организмда энг асосий аъзолардан бири ҳисобланиб, унинг тўртта қопқоғи бўлади, бу қопқоғларнинг хусусияти шуки, қоннинг фақат бир томонга йўналишини таъминлайди.

Лутфилло ҚОСИМОВ

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди