Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№30, 25.07.2013

БИЛАСИЗМИ?

ГУЛЛАР САЛОМАТЛИГИМИЗ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРАДИ

Ҳаётимизга маъно-мазмун, ранг-баранглик улашувчи гўзал гуллар саломатлигимиз йўлида беминнат фойда улашишни канда қилмайди. Қандай қилиб дейсизми? Яхшиси, бу саволга қуйидаги маълумотлардан жавоб оласиз!

Гуллар маликаси бўлмиш атиргул ўзининг чиройи ва хушбўйлигидан ташқари фойдалилиги билан мақтанса арзийди. Атиргул гулбаргларини йиғиб, унга шакар қўшиб шарбат тайёрлаб, истеъмол қилинса, юрак ва мия учун жуда фойдали. Айниқса, меьда касаллигида шифо бўлади. Шарбатни қишда истеъмол қилсангиз ҳам бўлади.

Муаттар бўйли настарин гулини 60 фоизли спиртга аралаштириб, бел оғриғида фойдалансангиз, белингизни бақувват қилади.

Қизларнинг қўлларига нақшинкор чирой берувчи хинагул, қизларнинг сочлари белда тўлғониб юрсин деб, сочга қувват беради. Хинагул барглари эса товон ёрилишига малҳам бўлай, дардингизни олай, бошингизга оғриқ булутлари соя солса соябон, дармонсизлансангиз дармон бўлай деб, жони халак бўларкан. Буни бир йилда беш мартадан фойдаланишингиз тавсия этилади.

Беоргулнинг беорлиги - қандли диабет касаллигига қўл келади. Жигарнинг саломатлиги учун қайғуради. Ундан фойдаланишдан олдин шифокорнинг маслаҳатидан ўтиш керак.

Гултожихўроз гули ичаклар шамоллаганда, қизамиқ танангизга сеп ёйганда ёрдамга келади. Гултожихўроздан дамлама тайёрласангиз, шамоллашларнинг ҳаловатини ўғирлаб, адабини боплаб беради.

Бедагул ич ўтиш касаллигини фойдали фалсафасини ўқиб, саломатлигингизга ҳимояловчи тўсиқлар тўқиб, сизни лол қилади, бунда ўзини беминнат ёрдамчи, деб билади.

Ромашка гулининг шиори "дардингизни олай" бўлиб, томоқдаги ангина ва оғиз бўшлиғидаги турли касалликлардан фориғ этади.

Қизларимизнинг қош ва киприкларига қувват бўлиш учун ўсмажон эса жонини тўшайди.

Раҳима ЭРМАТОВА,

тайёрлади.

ҚАТРА

ГУЛ ҲИДИ

Эрта баҳор. Қабрларни оралаб онамнинг қабри томон шошардим. Унинг қабри ёноғоқ дарахтининг тагида эди. Укаси Иброҳимжон ҳар доим келиб супириб-сидириб кетар экан. Ҳатто чўп ҳам йўқ, топ-тоза турибди. Фақат атрофида "қиё гул"лар экилган эди. Онажонимга юрагимдаги гапларимни айтиб роса йиғладим. Ҳар йилгидек сирлашдим. Ахир фақат онадан бошқа одамгина сиринг-ни ҳеч кимга айтмайди. Юрагим сал бўлса ҳам бўшади.

- Онажон, яхши қолинг энди мен кетдим, - деб ўрнимдан тураётган эдим. Беҳосдан "қиё гул" тебраниб қолди. Ундан шундай ёқимли ҳид таралдики, қўяверасиз. Лекин у ҳали очилгани йўқ. Қарангки,онанинг руҳи ҳозир. У мени келганимни сезди. Мен билан гаплашди. Оллоҳнинг қудратини қарангки, соғинганимни гулнинг ҳиди билан билдирди. Гулнинг ҳиди онамнинг беғубор ҳидига ўхшаб кетди. Қабрларни зиёрат қилиш бор. Уни тепалаш мумкин эмас. Зиёрат қилсангиз, ўтганлар хурсанд бўлади, улар буни билади. Ўқилган қуръон сураларининг савобларидан баҳраманд бўлади. Менинг онам: "Ота-она ўтгандан кейин қирқ йил бош кўтарар экан, болам келади, - деб болам, буни ёдингда тут", дер эди. Гулнинг ҳиди онам ҳиди бўлиб думоғимда урулганини бутун вужудим билан ҳис этдим.

Мастурахон НАСИРДИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди