Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№34, 22.08.2013

ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

МЕҲРИБОНМИСИЗ?

Одамлар ҳар хил бўлади. Баъзилар биринчи учраган кишига охирги нарсасини беришга тайёр, бошқалар эса қишда қорни аяйди.

Киши қанча самимий ва меҳрибон, очиқ кўнгил бўлса, шунча ўз олдига дўстлар йиға олади, ён атрофдагиларнинг меҳрини қозонади. Меҳрибон инсонни кўпчилик яхши кўради ва у меҳрига яраша жавоб олади. Баджаҳл кишилар эса бундан мустасно. Сиз қайси одамлар сирасига кирасиз? Атрофдагиларга ҳар доим ҳам меҳрибон ва эътиборлимисиз? Бу саволларга жавоб топишингизда Сизга қуйидаги тест ёрдам беради.

1. Сиз пул ишладингиз. Бор пулингизни дўстларингиз учун совғага сарф қила олармидингиз?

2. Дўстингиз ўз ташвишлари ҳақида гапиряпти. Бу сизни қизиқтирмаётганини унга сездирасизми?

3. Умр йўлдошингиз шахмат ёки бошқа ўйинни ёмон ўйнайди. Унга ёқимли бўлсин, деб баъзан ютқазиб турасизми?

4. Одамларнинг кайфиятини кўтариш учун тез-тез ёқимли гаплар айтиб турасизми?

5. Қўпол ҳазилни ёқтирасизми?

6. Кечирувчанмисиз?

7. Сизга мутлақо қизиқ бўлмаган нарсани сабр билан тинглай оласизми?

8. Қобилиятларингизни амалда қўллай оласизми?

9. Ютқиза бошласангиз, ўйинни ташлаб кетасизми?

10. Ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса, суҳбатдошингиз фикрларини эшитишни рад этасизми?

11. Илтимосларни бажонидил бажарасизми?

12. Атрофдагиларнинг кўнглини олиш учун кимгадир ёқимсиз ҳазил қиласизми?

Келтирилган 1, 3, 4, 7, 11 - саволларга "Ҳа" жавоби учун ва 2, 5, 6, 8, 9, 10, 12 - саволларга "Йўқ" жавоби учун 1 баллдан ҳисоблаб чиқинг.

8 баллдан юқори. Сиз сермулозамат одамсиз, атрофдагиларга ёқасиз, муносабат ўрната оласиз. Балки, дўстларингиз кўпдир. Фақат бир нарсадан эҳтиёт бўлинг: ҳамма билан яхши муносабат ўрнатишга уринманг, барибир ҳамманинг кўнглини бирдек олиш қийин. Чунки турли ҳарактер эгалари мужассам.

4 дан 8 баллгача. Вақти-вақти билан дилингиз юмшаб туради. Ҳаммага ҳам меҳрибонлик қилавермайсиз. Бировлар учун ҳар нарсага тайёрсиз. Аммо сиз ёқтирмаган кишилар учун суҳбатингиз ноҳуш вазиятлардан бирига айланади. Лекин одамларнинг дилини оғритмаслик учун ўзгаларга нисбатан юмшоқлик билан қайтарилган муомала бу сиз ҳақингиздаги фикрни яхшилайди. Ширинсўзлик ҳамиша одамларда илиқлик уйғотади.

4 баллдан кам. Сиз билан мулоқотга киришиш баъзан энг яқин кишиларингиз учун ҳам азоб ҳисобланади. Ҳатто ўзингизга керакли бўлган инсон билан ҳам қўпол ва эътиборсизлигингиз ўз яқинларингизни ҳам безовта қилади. Сиз бу билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз кулиб турган кишига ҳамма кулиб жавоб қайтаради.

Хосият НИГОР

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди