Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№36, 05.09.2013

ҲАЁТИЙ ҲАҚИҚАТ

ОНА-БОЛА ИККИ ХИЛ ОЛАМ

Ёз ойининг бошлари. Кун иссиқ, жаҳон бозорида сотувчи ҳам, олувчи ҳам кўп. Ҳар-хил турдаги рўзғорбоп сумкалар сотилаётган раста ёнидан ўтаётиб, она-бола сотувчиларнинг суҳбатига қизиқиб қолдим.

Она - йўғон гавдали, қовоғи уюлган, кўз қарашлари совуқ аёл эди. Ўғлининг юз-кўзларида самимийлик, беғуборлик акс этган бу ёқимтой йигитча, келган ҳар бир харидор билан эринмай гаплашар, сумка олишларини тавсия қиларди.

Бир-биридан гўзал чиройли қизлар ўтиб кетаётиб, сумкаларга харидор бўлишди. Йигитча қизларнинг ўзлари танлаган сумкани узатаётиб деди:

- Бу сумка чиройли, лекин дастаси сифатсизроқ ишланган. Тез узилиб кетиши мумкин. Мана, буниси эса пишшиқ, ҳам арзон, пулингизга ачинмайсиз, дея - бошқа сумкани кўрсатди. Буниси ҳам қизларга маъқул келиб, харид қилиб, хурсанд бўлиб кетишди. Уларнинг ортидан йигитча табассум билан қараб қолди.

Нима биландир машғул бўлиб ўтирган онаси ўғлини койий бошлади:

- Сен бола, сумкаларнинг қанақалигини реклама қилмасдан, сотишингни бил. Дастаси узилса узилсин, сенга нима? Бу ер бозор, қандай қилиб бўлса ҳам, молингни сотишни ўйла.

- Ойижон, ахир сифатсиз нарса олган харидор кўнгли қолиб, қайтиб келмай қўяди-ку: - деди йигитча.

- Келмаса келмас, одам анқонинг уруғи эмас. Бири келмаса, бошқаси келади. Сен дуч келган харидорга ваъз айтмасдан, мақтаб-мақтаб молингни сотишнинг пайида бўл.

Йигитча онасининг зардали гапларига индамай қўяқолди. Бирибир унинг нигоҳларида харидорларга нисбатан хайрихоҳлик билиниб турарди.

Уларни кузата туриб, тўғриси, жуда ҳайрон бўлдим. Она-боланинг феъл-атвори, ташқи кўриниши бир-бирига ўхшамас эди: онаси ўз манфаатини ўйлайди, эса ўғли кўнгилни.

Раҳима АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди