Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№37, 12.09.2013

АЁЛ-МУКАРРАМ ЗОТ

Аёл деганда, аввало, кўз олдимизга мунис оналаримиз, аҳлу аёлимиз, опа-сингил, шириндан-шакар қизларимиз келади. Тарихдан маълумки, аёл зоти ҳар доим ҳам бугунги кунимиздагидек ардоқланмаган.

Қадимда араблар қизларни тириклайин куйдиришдек оғир гуноҳни ўзларига одат қилишган бўлса, қадимги Европада аёлни "шайтоннинг малайи" деб ҳисоблашарди. Ҳиндистонда эса эри ўлган хотинни тириклайин эрига қўшиб куйдиришган.

Аллоҳ таоло томонидан икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дину Исломда мазкур масалага аниқлик киритилган. Аллоҳ аёл зотига юксак мақом берди. Жумладан, қиз туққан, уни боққан, уни қармоғига олган, тарбия қилиб вояга етказганларга дўзахдан қутилиш, жаннатдан жой олиш мукофотини эълон қилди. Умуман, аёл зотига унга мос ва хос бўлган барча ҳақларни берди. Уни улуғлади ва шарафлади.

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в): "Бир кишининг иккита қизи бўлса, у иккисининг суҳбатини яхши қилса ёки иккисига яхши соҳиб бўлса, икковлари уни, албатта, жаннатга киритади", дедилар."

Шу ўринда яна бир ривоятни келтирамиз.

Қадимда бир юртда золим подшоҳ бўлган экан, бир куни вазирини чақириб, мен ҳарбий юриш қилиб, ўзга юртларни ўзимга бўйсундирмоқчиман, деб айтибди ва вазирига иккита чопарни икки юртга жосуслик қилиш учун жўнатиш вазифасини берибди. Иккита чопар бири машриқ томонга, иккинчиси мағриб томонга қараб кетибди. Орадан бир қанча муддат ўтгандан сўнг чопарлар қайтиб келишибди. Золим подшоҳ, улардан қайси юртга борганлигини ва у юртда аёлларга қандай муносабат бўлаётганлиги ҳақида сўрабди.

Чопарлардан биринчиси: "Подшоҳим, мен борган юртда аёллар жуда хор экан, эркаклар ўз ишлари билан овора, аёллар ўз билганча яшар экан. Эркаклари аёлларни ҳеч қизғанмас ва ҳар ким аёллар билан хоҳлаган ишини қилиб кетаверар экан," - дебди.

Иккинчи чопар, "Шоҳим, мен борган юртда аёллар иззат ва икромда, эркаклари аёлларни жуда рашк қилар, уларга ҳеч қандай оғир иш қилдирмас экан. Эркаклари ва аёллари ҳеч бир бегонага шаҳват назари билан ҳам боқмас экан", дебди.

Подшоҳ ҳар иккала чопарнинг сўзини эшитгандан сўнг, биринчи чопар хабарга келтирган юртга юриш қилишлик ҳақида фармон берибди. Шунда вазири: "Подшоҳим, нима учун айнан шу юртга юриш қилмоқчисиз", деган саволни берибди.

Подшоҳ вазирига: "Аёллари хор қилинган, аёллари эркаклари томонидан қизғанилмаган, эркаклари аёлларини ҳимоя қилолмайдиган юрт ўз юртини ҳам ҳимоя қила олмайди", дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, қайси юртда аёллар хор қилинса, аёлларга паст назар билан қаралса ва эркаклар аёларини рашк қилмаса, ўша ерда тинчлик, осойишталик, файзу барака бўлмайди. Аллоҳга беадад шукурки, бизнинг юртимизда аёллар ҳамиша иззат ва икромда, ҳукуматимиз томонидан аёллар учун яратилаётган шароитлар ҳақида ҳар қанча гапирсак, озлик қилади. Опа-сингилларимизга кўрсатилаётган мурувват, маънавий ва моддий кўмакларни санаб адоғига ета олмаймиз.

Аллоҳ барчаларимизга аёлларга нисбатан эъзозу эътиборда бўлишликни, уларга ҳурмат ва шавқат назари билан қарашликни насиб этсин.

Сайфиддин ЮЛДАШЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Мирпўстин ота" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди