Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№37, 12.09.2013

СИР-СИНОАТЛИ ДУНЁ

ТУНГУС МЕТЕРОИТИНИНГ СИРИ ОЧИЛМОҚДА

1908 йил 30 июнда, яъни бундан 105 йил муқаддам рўй берган "Тунгус метиорити" деб ном олган ҳодисанинг сири шу пайтгача очилмай келаётган эди. Бироқ 2013 йил февралда Челябинскга фазодан тушган ёт жисм бу масалага ойдинлик киритди.

- Челябинскга тушган метероит барча жиҳатлари билан Тунгус метиоритига айнан ўхшаш бўлиб, олимларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди, - дейди Звенигород обсерваторияси мудири, астроном олим Виталий Ромейко.

Дарҳақиқат, ҳар иккала ҳодиса билан боғлиқ тафсилотлар таҳлил қилинса, кўплаб ўхшашликларни кузатиш мумкин. Иккала ёт жисм ҳам ердан бир неча километр баландликда портлаган, бир вақтда (тонг саҳарда) содир бўлган, битта ҳудудга (Сибирга) тушган. Атмосфера ҳодисалари ҳам яъни, қуёшдек чақнаши, осмонда оқ из қолдириши, қулаётганда вишиллашга ўхшаш овоз чиқариши сингари жараёнлар ҳам бир-бирига монанд. Чунки Тунгус метиоритига гувоҳ бўлганлар томонидан таърифланган ҳодисалар қайд этилган ёзма манбааларда ҳам айнан шундай ҳолатлар баён этилган.

Портлашдан сўнг Челябинск-да кумушсимон булутлар пайдо бўлди, атрофдаги ҳудудларда эса "хондритлар" синфига хос жисмларнинг майда бўлаклари топилди. Шундан келиб чиқиб, Тунгус метероитини муз, чанг ва тош аралашмасидан иборат катта шар деб тахмин қилиш мумкин. "Аср жумбоғи" деб ном олган Тунгус метероити тушган жойдан космик чанг қолдиқлари топилган, муз бўлаклари эриб кетган, тош бўлаклари эса ер қаърига ғойиб бўлган.

- 1908 йилдаги Тунгус метероитига ўхшаш ёт жисмларнинг фазодан ерга тушиши ҳозир ҳам давом этмоқда, - дейди "Космопоиск" гуруҳи раҳбари Вадим Черноборов.

2007 йили Угловск метероитининг икки бўлаги бир вақтнинг ўзида Олтай ўлкасига ва Эронга қулаганди. Шу йилнинг ўзида Перудаги Титикака кўли яқинига қулаган ёт жисм натижасида катта из (кратер) пайдо бўлди. Хитойдаги метероит ёмғири, Невада ва Калифорния устида портлаган самовий ёт жисмлар шулар жумласидандир.

Челябинск метероити қулагандан сўнг, ўша вақтнинг ўзидаёқ ўрганишга имкон бўлди. Тунгус метероити билан боғлиқ ҳодисаларга гувоҳ бўлган кишиларнинг сўзлари ўша пайтда ёзиб қолдирилган бўлса-да, метиорит портлаган жой, аксинча, портлаш юз берганидан сўнг, 19 йил ўтиб ўрганилди.

Ҳозир олимларда Тайгадаги Чеко кўли катта қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу кўл Тунгус метероити тушган жойдан 8 км. узоқликда жойлашган бўлиб, ҳажми 400х700 метр, чуқурлиги эса 50 метргача келади, кратерга асло ўхшамайди. Лекин кўл варанкасимон шаклда бўлиб, 1908 йилда тузилган ҳеч бир топографик карталарда кўрсатилмаган.

2000 йилда италъян олимлари радиолокатор ёрдамида кўлни текшириб, 10 м. чуқурликда ўрганилмаган кратер (ташқи жисм қолдирган из) борлигини аниқлашди.

Учувчи - фазогир Георгий Гречко шундай эслайди: - Ўтган асрнинг 60-йилларида Чеко кўлидан мен ўзга сайёраликлар кемасини излаганман. Бу экспедицияга Сергей Королевнинг ўзи маблағ ажратган. Мен фазогирлар гуруҳидаги дўстларим билан уни ўзга сайёраликлар кемаси ҳалокатга учраганлигига ишонтирганмиз.

Бизга вертолёт ва сувга шўнғиш учун акваланглар ажратилди. Ўша пайтда биз ҳеч нарса топа олмадик. Лекин мен аминманки, Тунгусда ўзга сайёраликлар кемаси портлаган. Улар ерни самодан учиб келаётган ёт жисмлардан сақлаш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланишган. Яъни, ерга қулаётган метероитни уриб туширишган.

Бу, албатта, фазогирнинг шахсий фикри ва қарашлари. Ушбу фикр илмий асосларга, аниқ далил ва тафсилотларга муҳтож. Аслида қандай, умуман, кўл билан, ана шу ҳодисалар билан боғлиқ саволларга жавоб топиш, қолаверса, бу каби ҳодисалар, улар ўртасидаги боғлиқ жиҳатлар, ўхшашликлар жиддий ўрганишни тақазо этади. Умуман, бу ҳақда яқин йиллар ичида аниқ хулосага келишнинг имкони бўлмас, балки инсоният ҳеч қачон ушбу жумбоқнинг ечимини топа олмаслиги ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам, изланишлар давом этмоқда.

"АиФ" газетасидан

Нигора ТОЖИМАТОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди