Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№41, 10.10.2013

ШИФОБАХШ НЕЪМАТЛАР

ЗАЙТУН МЕВАСИ - САРАТОНГА ҚАРШИ

Зайтун мевалари қора ва яшил рангда бўлиб, айримлар қора рангдаги бошқа, яшил рангдагиси бошқа ўсимлик деб ҳисоблашади. Аслида қораси пишиб етилгани, яшил ранглиси эса хом ҳисобланади.

Зайтун ёғи инсон организми учун жуда фойдали. Умрни узайтиради, ёшлик, чирой бахш этади. У ҳаттоки, саратон, яъни рак хасталиги билан курашади. Ҳозирги кунда аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратонини бартараф этишда ҳам ёрдам беради. Қандли диабетда эса самарали ортиқча семиришнинг олдини олади.

Унинг таркибида А, Д, Е, К витаминлари кўп бўлиб, суякларни мустаҳкамлайди ва дармонсизликни енгади.

Олимларнинг айтишича, 3-4 дона зайтун меваси овқат ейишдан олдин истеъмол қилинса, ошқозон яллиғланиши ярасини даволайди. Умуман, соғлом бўлиш учун кишига кунига икки чой қошиқда зайтун ёғи ичиш тавсия этилади.

Зайтундан гўзал бўлишни истаган қизлар ва аёллар фойдаланишлари мумкин. Зайтун ёғи терини майинлаштиради ва сочларнинг, тирноқларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради.

Аксарият ҳолларда зайтун ёғи истеъмол қилинган пайти кўнглингиз беҳузур бўлиши мумкин. Шунинг учун у қайнатилган ва буғда пишган гуруч, сабзавотлар, полиз экинлари билан аралаштириб истеъмол қилинса, иштаҳани очади, кўнгил беҳузурлиги бартараф бўлади.

Раҳима ЭРМАТОВА,

"Саломатлик тақвими" китоби

асосида тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди