Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№41, 10.10.2013

ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

МУҲАББАТМИ ЁКИ ҲАВАС?

Муҳаббат инсоннинг ёши, миллатидан қатъи назар ҳеч қандай сўроқ-сиз киши қалбига кириб келадиган туйғудир.

Кўпинча ёшлар ушбу туйғуни янглиш англаши туфайли, бир-бирларининг кўнглига озор етказадилар. Муҳаббат ўйинчоқ эмас. У фақат Тангри томонидан берилган ҳаётдаги энг ширин туйғудир. Уни асраб-авайлаш инсоннинг ўзига боғлиқ. Сизни асир этган бу туйғу ҳақиқий муҳаббатми ёки ўткинчи ҳавасми? Қуйидаги тест орқали сиз ана шу саволларга жавоб топасиз, деб умид қиламиз.

1. Учрашувга кетаяпсиз, қандай кийинишни маъқул кўрасиз?

а) ўзингиз ёқтирадиган кўйлакни - 2 балл;

б) унга ёқадиган кўйлакни - 3 балл;

в) янги кўйлакларингиздан бирини - 1 балл.

2. Унинг дўстлари олдида ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

а) ўзингизни ноқулай ҳис қиласиз - 2 балл;

б) ўзингизни яхши ҳис қиласиз - 3 балл;

в) вақтимни бекорга кетказдим, деб ҳисоблайсиз - 1 балл.

3. Севгилингиз сизга китоб совға қилди, жавобингиз:

а) бу китобни бошқасига алмаштиришга тайёрсиз - 2 балл;

б) "менга айнан мана шу китоб керак эди" - 3 балл;

в) "вой, менда бу китобдан бор эди" - 1 балл.

4. У сизга қўнғироқ қилишга ваъда берган, лекин қилмаяпти, сизнинг муносабатингиз:

а) жаҳлингиз чиқади - 2 балл;

б) қўнғироғини кутасиз ва ишларингиз билан машғул бўласиз - 3 балл;

в) дўстингиз билан сайр қиласиз - 1 балл.

5. Унинг онасига ёқмаслигингизни сезиб қолдингиз:

а) унинг талаблари билан мажбуран ҳисоблашасиз - 2 балл;

б) унга ёқиш учун ҳаракат қиласиз - 2 балл;

в) нега ёқтирмаслигининг сабабини сўрайсиз - 1 балл.

6. У сизни қаергадир таклиф қилмоқчи, лекин пули етмайдиганга ўхшайди:

а) сиз ҳам пул сарфлашни таклиф қиласиз - 2 балл;

б) фақат сайр қилишни таклиф қиласиз - 3 балл;

в) бу сизга ёқмайди ва кайфиятингиз тушади - 1 балл.

7. Ноҳақлигингиз туфайли уришиб қолдингиз:

а) биринчи бўлиб у қўнғироқ қилишини кутасиз - 2 балл;

б) ўзингиз ундан биринчи бўлиб кечирим сўрайсиз - 3 балл;

в) ноҳақлигингизни айтмасдан дўстингизга бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб берасиз - 1 балл.

8. У спортга жуда қизиқади, сиз:

а) мусобақаларни бирга томоша қиласиз - 2 балл;

б) унинг қизиқишларини ижобий баҳолайсиз - 3 балл;

в) гоҳида унга билдирмасдан устидан кулиб қўясиз - 1 балл.

9. Сизга аввал ёққан инсонни учратиб қолдингиз:

а) у билан учрашишдан воз кечасиз - 2 балл;

б) унга бошқа бир инсонни севишингизни айтасиз - 3 балл;

в) ўтган дамларни эслаб, у билан учрашишга рози бўласиз - 1 балл.

10. У узоқ сафарга кетди, сиз:

а) вақтингизни дўстларингиз билан ўтказишга ҳаракат қиласиз - 2 балл;

б) кунларни бир ўзингиз ўтказасиз ва унга интернет орқали хат ёзасиз - 3 балл;

в) аввалига дўстларингизга қўнғироқ қиласиз - 1 балл.

ТЎПЛАГАН БАЛЛАРИНГИЗ:

15 баллдан кам бўлса - уни севмайсиз, ўзингизни ҳамда, бошқаларни алдашдан фойда йўқ. Яхшиси, буларга барҳам бериш даркор. Акс ҳолда унинг кўнглига озор беришингиз ва катта хатога йўл қўйишингиз мумкин.

15-26 балл. Сиз уни севаман деб ўйлайсиз, лекин бунга ҳали ишонч ҳосил қилиш қийин. Шунчаки унга ўрганиб қолган бўлишингиз мумкин, бироқ буни чин севги деб атаб бўлмайди.

28 ва ундан ортиқ балл. Сиз уни жуда севасиз ва бу борада сизга ҳавас қилиш мумкин! Ўртангиздаги муҳаббатни авайлаш иккингизга боғлиқ.

Хосият НИГОР

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди