№43, 24.10.2013 БИЛАСИЗМИ?
ЁҚТИРГАН РАНГИНГИЗ СИЗДАН СЎЗЛАЙДИ
Инсон руҳияти билан шуғулланувчи олимларнинг фикрича, ким қайси рангни ёқтиришига қараб, унинг характерини билиш мумкин экан. Бу маълумотлар сиз учун ҳам қизиқ бўлса керак? Шу боис қуйидаги маълумотларни сизга илиндик.
1. Яшил ранг ишқибозлари жуда ҳиссиётли, нозик дидли, эркинликни севувчи, ишқда вафодор ва ишончга лойиқ инсонлардир.
2. Қизил рангни хуш кўрувчилар табиатан қизиққон, жонсарак, жаҳли тез, жанжалкаш, муаммони тез ҳал этувчилардир.
3. Сариқ рангни ёқтирувчиларда фикри теранлик, тушунувчанлик, хаёлпарастлик, бироз хасадгўйлик яққол сезилади. Уларда афсонага айланиш даражасидаги кучли муҳаббат бор.
4. Кўк рангга ошуфталар ташқи гўзалликка мубтало бўлибгина қолмай, ўзлари ҳам хушфеъл, севгида бир сўзлидирлар.
5. Бинафша рангга мафтун бўлганлар иззатталаб, ҳаммадан кучли бўлишга интилувчи, ўзгарувчан ва исёнкордирлар.
6. Оқ рангни севувчиларда бошқаларга нисбатан доимо мулойим муносабат кузатилади. Улар ўта масъулиятли, айрим ҳолларда совуққон.
7. Қора ранг ишқибозлари жуда жиддий, характери тинч, ишқ бобида беқарор инсонлардир.
Ҳаётингиз давомида ёрқин ранглар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Бўз педагогика коллежи талабаси Раҳимахон
тайёрлади.
|