№44, 31.10.2013 ТЕСТ
ҲАЁТДА САМИМИЙМИСИЗ?
Атрофингиздагилар билан ҳар қандай вазиятда ҳам самимий бўла оласизми? Аслида ўз феъл-атворингизнинг нечоғлик табиий, сохта ёки самимийлик билан оролангани ўзингизга ҳам қизиқ бўлса керак? Ушбу тест ана шу жиҳатингизни билиб олишингизда сизга ёрдам бериши мумкин.
1. Дўстларингиз кутилмаганда уйингизга ташриф буюришди. Сиз...
а) уларни кўриб чин кўнгилдан севинасиз;
б) кутилмаган ташрифдан жаҳлингиз чиқади, аммо сездирмайсиз;
в) кутилмаганда келганини ҳазиломуз эслатаверасиз.
2. Яхши таниш бўлмаган инсонга қарз бериб турасизми?
а) албатта;
б) қайтаришига ишонч ҳосил қилсам ҳам ўйлаб кўраман;
в) йўқ.
3. Дўстларингизга тез-тез чиройли мақтовларни айтиб турасизми?
а) ҳа;
б) бундан ўзимни бахтиёр сезаман;
в) йўқ.
4. Бирор кишидан ёрдам сўрагани истихола қилмайсизми?
а) минг андиша билан ийманиб сўрайман;
б) иложи борича сўрамасликка ҳаракат қиламан;
в) йўқ.
5. Айбсизлигингизни исботлаш учун айбни бошқа бировга қўя оласизми?
а) йўқ, бу иш қўлимдан келмайди;
б) вазиятга қарайман;
в) ҳа, асосийси, менинг айбдор эмаслигимга ишонишса бўлди.
Келинг энди натижаларни таҳлил қилиб кўрайлик. Агар сизнинг танловингизда "а" вариантдаги жавоб кўп бўлса, сиз самимий инсонсиз. Дўст ва яқинларингизни қадрлайсиз. Улар билан маслаҳатлашиб иш тутасиз.
Жавобингизда "б" вариант кўп бўлса, у ҳолда сиз муносабатларда доимо масофа сақлайсиз. Ҳар қандай вазиятда эҳтиёткорсиз.
Танлаган фикрларингизда "в" вариант кўпроқми? Демак, сизни атрофдагилар билан муносабатингиз у қадар яхши эмас. Ўзгалар фикри билан ҳисоблашмайсиз.
Ҳаётда дўстларингиз, сизни қўллагувчи инсонлар кўпроқ бўлсин десангиз, атрофингиздагиларга муносабатингизни ўзгартиринг.
Озодахон ОЛИМОВА
тайёрлади.
|