Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№26, 26.06.2014

САЛОМАТЛИК

ШИФОБАХШ НАЪМАТАК

Наъматак инсон организми учун зарур витамин ва минералларга бой доривор ўсимлик. Наъматак мевасида С витамини лимон, апельсин ва қора смородинага қараганда кўп.

Наъматак дамламаси, настойкалари С ва Р витаминлари авитаминозни даволаш ва олдини олишда, турли юқумли касалликлар, жигар ва ўт йўллари хасталикларида мустаҳкамловчи восита сифатида фойдаланилади. Шунингдек, наъматак меваларида темир, каротин, калий, марганец, магний, пектинлар ва органик кислоталар мавжуд. Наъматакдан олинадиган эфир ёғлари терини озиқлантирувчи, намлантирувчи, ёшартирувчи ва рангини яхшиловчи табиий косметика таркибига киради. Наъматак таркибли кремлар терини эрта қаришдан ҳимоялайди, ажинларга қарши туради. Шифобахш ўсимлик шарбати организмни шлаклардан тозалаб, қон айланишини яхшилайди. Бўй ўстирувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи, организмдаги алмашинув жараёнларини фаоллаштирувчи, хотирани яхшиловчи хусусиятларга эга. Бундан ташқари, грипп, ўсма касалликлардан асрайди, бош оғриғини қолдиради. Камқонликка даво бўлади. Наъматак меваларида ўт ҳайдаш, қон кетишини тўхтатиш, яралар, куйиш ва совуқ уришини тузатиш хусусиятлари ҳам жам бўлган. Халқ табобатида бу ўсимликдан кўпгина хасталиклар - шамоллаш, ошқозон -ичак, буйрак-тош касаллиги, ревматизм, сил кабиларни даволашда қўлланилади. Бу дамлама, қайнатмаларни қабул қилиш билан бирга наъматакли ванналар, дамламада артинишни ўз ичига олади.

ДАМЛАМА ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?

Наъматакнинг шифобахш хусусиятларини тўлиқ сақлаб қолиш учун дамламани тўғри тайёрлаш зарур. 1 литр сувга 100 г. мева - бу тахминан 4 ошқошиқ - нисбатда олинади. Бунинг учун майдаланган меваларни термосга солиб, устидан қайноқ сув қуясиз; етти соатдан сўнг шифобахш дамлама тайёр бўлади.

Қайнатма наъматак меваларидан янада кўп фойдали моддаларни олади. Аввал наъматакни 1 соат давомида паст оловда, қопқоғи ёпиқ идишда вақти-вақти билан қайноқ сув қўшиб милдиратиб қайнатилади. Сўнг 12 соат тиндирасиз. Шиифобахш қайнатмани докадан сузиб, овқатдан олдин бир стакан (болалар ярим стакандан)дан ичилади.

НАЪМАТАКЛИ ШИФОБАХШ

РЕЦЕПТЛАР

Наъматакдан тиндирма тайёрлаш учун 2 ошқошиқ қуруқ наъматак мевалари, 2 стакан сув ва 20 г. шакар керак бўлади. Меваларни ўғирда туйиб, идишга солинади, устидан қайноқ сув қуйилиб, 4-5 соатга қоронғу жойда сақланади. Сўнг 2 қават докадан ўтказилиб, бироз илитилади ва шакар қўшилади. Овқатдан олдин ярим стакандан ичилади (Тиндирмани музлаткичда 2 кунгача сақлаш мумкин).

Витаминли дамлама тайёрлаш учун 10 г. наъматак мевасини ювиб, сирли идишга солиб, устидан қайноқ сув қуясиз ва 10 дақиқа паст оловда қайнатиб оласиз. Сўнг 20-24 соат тиндириб қўйилади. 2 қават докадан сузиб кунига бир стакандан ичилади. Ҳар сафар янги дамлама тайёрланади.

АДТИ талабаси Дилафрўз АБДУЛЛАЕВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди