Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№26, 26.06.2014

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

БОДРИНГ КОНИ ФОЙДА

Бодринг сабзавотлар ичида энг серсув бўлиб, зарурий неъматлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида сув миқдори 90 фоиздан ортиғини ташкил этади. Бодринг таркибида крахмал, шакар, оқсил, клетчатка, органик кислоталар, эфир мойи, А,В,С, РР, Е, Н дармондорилари ва калий, калций, натрий, магний, темир, фосфор, йод, олтингугурт, қалай, мис, фтор, хром, алюминий каби моддалар мавжуд. Муҳими шундаки, таркибидаги йод организмга жуда осон сингади. Шунингдек, бодринг овқат ҳазм қилиш безларининг фаолиятини ва сўлак ажралишини меъёрлаштириб, оқсил моддасини янада яхшироқ ўзлаштирилишини таъминлайди. Шунинг учун бодрингнинг сувли бўлакчалари таомни нафақат чиройли ва хуштаъм қилади, балки ҳазм қилиш жараёнини ҳам яхшилайди.

Бодрингдан тайёрланган шарбат йўталда, бўғим касалликларида, юрак билан боғлиқ шишларда фойда беради. Асаб тизимини тинчлантиради, мағзи эса ични енгил юмшатади, юзлар ранги ва тиниқлигини сақлайди, тери куйиши ҳамда шишлар пайдо бўлганда ёрдам беради. Пўстининг қуритиб эзилганидан тери касалликлари ва тошмаларда фойдаланиш тавсия этилади. Бодрингдан нафақат истеъмол учун, балки гўзалликни ва саломатликни мустаҳкамлашда фойдаланилади.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди