Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№30, 24.07.2014

БИЛАСИЗМИ?

ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРНИНГ ФОЙДАЛИ ТОМОНЛАРИ

Баъзи одатларимизни зарарли деб фарзандларимизга уқтириб борамиз. Аммо бугунги кунда олимлар уларнинг бир қисми нафақат соғлик учун фойдали эканини, балки ёшликни узайтиришини ҳам таъкидлашмоқда.

Узоқ вақт ухлашни ҳам ёқтирмаймиз. Бироқ олимларнинг фикрича, инсон организми қанча вақт дам олиш кераклигини ўзи ҳал қилиши керак. Ушбу табиий жараённи заруратсиз бузмаслик лозим. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар жараёнида кўнгиллилар 8 соат ухлашган. Бироқ уларни ҳар сафар эндигина туш кўра бошлаганида уйғотишган. 3 кундан кейин эса уларда тез аччиқланиш, аломатлари пайдо бўлган!

Эрталабки қаҳвани эса юрак фаолияти учун зарарли, дейишади. Бироқ эрталаблари мунтазам равишда қаҳва ичадиган кишилар альцгеймер касаллигига 43 фоиз камроқ чалинар экан. Шунингдек, эрталабки қаҳвани яхши кўрадиганлар орасида ўз жонига суиқасд қилувчилар 63 фоизга камлиги ҳам аниқланди. Бундан ташқари, қаҳва инфаркт хавфини оширади, деган фикр фақат эркакларга тааллуқли бўлиб чиқди. Бу ҳолатда ҳам қаҳва кунига 5-6 мартадан кўпроқ ичилганида юқоридаги касаллик хавфи ошар экан.

Аёллар организмида эса қаҳва гипертонияга ва инфарктга олиб келувчи ҳеч қандай ўзгаришларни келтириб чиқармайди, дейди олимлар.

Креслода ястаниб ўтирилганда ҳам "тўғри ўтир!" деб ўргатишади. Бироқ, умуртқа томограммасини ўрганган шифокорлар тўғри ўтириш бел учун зарарли эканини аниқлашди. Бел ва сон ўртасида тўғри бурчак ҳосил қилган ҳолда ўтирганда, одам ўз вазни билан умуртқа суякларини стулга босиб қўяр экан. Бунда умуртқа суяклари орасидаги дисклар аста-секин эзилиб бориши маълум бўлди. Энг соғлом ҳолат - бу орқага ястанган ҳолда ўтириш, бунда умуртқа сонларга нисбатан таҳминан 135 градус бурчакда туриши ва стул суянчиғига таяниши керак. Шунда умуртқа бўйлаб қон айланиши бузилмайди, умуртқа суяклари ва дискларига тушадиган босим эса бир текис тақсимланади.

Эснаш эса беадаблик ҳисобланади, шу боис эснаётган пайтда оғизни рўмолча ёки қўл билан ёпиш одат бўлган. Аммо неврологларнинг айтишича, эснаш - бу асаб ҳужайраларининг ишга лаёқатлилигини тиклашга уриниш экан. Масалан, мия дарс ёки мажлис пайтида олинадиган ахборотлар оқимини ўзига сиғдиришга ва тушунишга улгурмайди ва "тормозланиб" қолади. Шунда ҳимоя механизми ишга тушади. Эснаш пайтида бир пайтнинг ўзида мушаклар, томирлар, бўғинлар, нафас олиш ва асаб тизими қатнашади. Бу жараёнга юз ва бўйин мушаклари ҳам қўшилади. Бу эса бош томирларидаги қон айланишини фаоллаштиради.

СОЖИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди