Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№31, 31.07.2014

СИР-СИНОАТЛИ ДУНЁ

Қора минора қўллари

Бир гуруҳ россиялик олимлар кўпчилик "Узуклар ҳукмдори" фильми орқали машҳур бўлган воқеалар изини топиш учун Буюк Британияга сафар уюштиришди. Улар Қора минора - иблис вориси Саурон минорасида бўлишди.

Минора айнан қаерда жойлашганлиги ва у ерда ҳозирги вақтда нима юз бераётгани ҳақида экспедиция раҳбари Эрнест Мулдашев сўзлаб берди.

- Эрнест Рифгатович, Англия ҳудудида Тибетдаги Кайлос номли муқаддас тоғдан 6666 км. масофа узоқликда жойлашган нуқтани топишга муваффақ бўлганингизни айтган эдингиз. Бунинг қандай аҳамияти бор?

- 6666 нуқтаси буюк математик олим Шамил Цўганов томонидан ҳисоблаб чиқилган бўлиб, Силберихилл номли айланма шаклидаги пирамида чўққисига тўғри келди. Бир қарашда яқинда қурилганга ўхшаш пирамиданинг баландлиги 40 метр (масалан, Хеопс пирамидасининг баландлиги - 146 метр), атрофи сув тўла хандақ билан ўралган, ҳар бир томонидан 2 тадан сув тушиши учун осма қувурлар мавжуд.

Ғаройиб томони шундаки, эрамиздан аввал 3 минг йилликда қурилган айлана пирамида ичига 3 та узук қўйилган: учи кесиқ чўққи диаметри 30 метрли узук шаклида, зиналари диаметри 60 метрли узук шаклида, пойдеворининг диаметри 170 метрдан иборат.

- Бу иншоот эльфларнинг афсонавий 3 та узуги учун қурилган демоқчимисиз? Қадимги "Сильмариллион" муқаддас китобида ва "Узуклар ҳукмдори" номли китобда бу узуклар мўъжизакор кучга эга дейилган.

- Бу манбалардан шундай хулоса келиб чиқадики, эльфларнинг 3 та узуги Олов, Шамол ва Сувнинг кучига эга бўлиб, янги ҳаёт яратиши мумкин эди.

Яна бир бор шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, 3 та узукдан иборат Силбери-Хилл пирамидаси Кайлос тоғи билан 6666 сони билан чамбарчас боғлиқ. Кайлос тоғи атрофида Тибет муқаддас ёзувларида айтилишича, Худолар шаҳри жойлашган бўлиб, улар Ердаги ҳаёт яратувчилари бўлганлар.

Силбери-Хилл чўққисига чиқиш ман этилган ва атрофи девор билан ўралган, чунки у ерда жуда катта энергия кучи тўпланган.

- Сизнинг сўзларингиз бўйича ҳозирги Англия ҳудудида эльфларнинг 3 та узуги ёрдамида олам яралган, деган фикр келади?

Эльфларнинг олам яратиш ишларига "Сильмарил-лион" китобида ёзилишича қора кучлар - иблис Мелькор ва унинг вориси Саурон тўсқинлик қилишган. Улар Қора минора барпо этиб, бу ерга барча қора кучларни тўплаганлар. Лекин мен Қора миноранинг "3 узук пирамида"сидан бор-йўғи 1,5 км. узоқликда жойлашганлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.

Силбери-Хиллдан 1,5 км. масофада улкан тошлардан иборат комплекс (Англияда энг катта) жойлашган бўлиб, Эйвбери деб номланади. Унинг диаметри 500 метр бўлиб, узук шаклидадир. Ерга санчилган 5х3 метр ҳажмдаги улкан тошлардан иборат, атрофи чуқур ҳандақ. Бу узук ичида яна 2 та узук (диаметри тахминан 100 метр) жойлашган.

Энг асосийси, бу "қўллар" тошлардан иборат бўлиб, катта узукдан бошлаб 2-3 км.га чўзилган, Силбери-Хилл иншоотини шарқдан ғарбгача ўраб олган. Биз ҳар бир "қўл"ни ўрганиб чиқдик. Айниқса, 1650 йилда номаълум шахс томонидан чизилган схема бизда катта таассурот қолдирди.

- Эйвбери ўрнида қачонлардир "Қора минора" бўлган демоқчимисиз?

- Ҳа "Сильмариллион"да шундай деб ёзилган. Сауроннинг асосий мақсади 3 узукнинг яратувчилик ишларини бўғиш эди. Шунинг учун Қора минора "қўллари" "3 узук пирамидаси"ни ўраб олган.

Ҳокимликнинг бош асосий узуги Эйвберида бўлган бўлиши мумкин. Узук йўқолган, Қора минора вайрон бўлган. Ҳозирги даврда унинг фақат қолдиқлари қолган. Силбери-Хилл (3 узук пирамидаси) эса қадимда қандай ҳолатда бўлса, ҳозирда ҳам шундайлигича ўзгармай қолган.

- Эльфлар - кимлар ўзи?

- Улар фаришталар. Минг афсуски, инсонлар улар билан мулоқот қилиш имконига эга эмас. Лекин барча динларда уларнинг мавжудлиги ҳақида айтилган ва одамлар уларнинг борлигига ишонадилар.

- Уларнинг яратувчилик ишларидан мисол келтира оласизми?

- Платон ёзадики, минглаб йиллар аввал Бермуд учбурчаги ҳудудида Нуменор ороли сувга чўкиб кетгандан сўнг, ер юзида 100 кун қоронғулик бўлган. Совуқ кунлар бошланган. Лекин ҳаммадан даҳшатлиси, инсонлар ва жонзотларнинг хотираси йўқолган. Улар хотира билан бутун ҳаётий билимларидан ҳам маҳрум бўлганлар.

Қадимги "Сильмариллион" китобида ёзилишича, инсонлар билан биргаликда гномлар (кичкина одамчалар) ҳам жабр кўрганлар, эльфлар (фаришталар) эса бутун билимларини сақлаб қолганлар. Улар 16 та узук ясаб, улар орқали инсонлар ва кичкина одамчаларни янги ҳаёт тарзига ўргатишган. 3 та асосий узукдан эса янги ҳаёт яратишда фойдаланишган. Шу сабабли "3 узук пирамидаси" - Силбери-Хилл қурилган.

- Фаришталар ҳаёт яратиши мумкинми?

- 1999 йилда Тибетга экспедиция уюштирганимизда, Худолар шаҳри деб номланган ҳудудни кўришга муяссар бўлдик. Улкан пирамидалар инсон ДНКси шаклида жойлашган. Тибет ламалари айнан шу ерда ҳаёт яралгани ҳақида таъкидлайдилар.

- Нега бўлмаса, 3 узукнинг яратувчилик ишлари ҳақида гапиряпсиз?

- Бизнинг фикримизча, эльфларнинг 3 узуги тананинг номоддий шаклидан моддий шаклига келтириш ролини ўйнаган. Ҳозирги вақтга келиб, ҳаётнинг номоддий шакли борлиги ҳақида маълумотлар тўпланган. Масалан, йоглар ҳаётнинг номоддий шаклини кўра билишади. Шунинг учун эльфлар 3 узуги минглаб йиллар олдинги ҳалокатдан сўнг моддий дунёни тўлдириш вазифасини бажарган бўлиши мумкин.

- Сиз инглизларнинг, барча қадимги қўлёзмаларини ўрганиб чиқдингиз, уларда нима ҳақида ёзилган?

- Буюк Британия ва Ирландия ҳудуди кичик бўлишига қарамасдан, қўлёзмаларнинг барчасини ўрганиб чиқиш жуда қийин кечди, уларнинг сони жуда кўп. Барча қадимги обидаларни ўрганиб чиқиб, уларни бир неча гуруҳларга бўлдик:

1-гуруҳ пирамида шаклида (масалан, Силбери-Хилл).

2-гуруҳдагилар улкан тошлар йиғиндиси.

3-гуруҳдагилар айлана шаклидаги ёғочли устунлар.

4-гуруҳдагилар чуқурлиги 20 метр, диаметри 500 метрли узук шаклидаги ҳандақлар.

5-гуруҳдагилар турли шаклдаги қабртепалар бўлиб, уларнинг ичида ерости хоналари бор. Қабртепаликлар остида 7 та тошли хоналар (2х3 м) бўлиб, аниқ схема бўйича қурилган. Оддий одамлар уларни хоббит ва гномлар макони деб ҳисоблашади.

Бизнинг фикримизча, айнан шундай ерда жисм бир шаклдан иккинчи шаклга ўтган.

Қисқартиришлар билан

"АИФ"газетасидан

Н. ТОЖИМАТОВА

таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди