Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№33, 14.08.2014

Дунёнинг буюк иншоотлари

ЭЙФЕЛ МИНОРАСИ

Эйфел минораси 1889 йилда қурилган. Баландлиги 300 метр бўлган бу иншоот ўша вақтда жаҳондаги энг баланд бино бўлган. Минора 1889 йилги Бутунжаҳон кўргазмасига атаб бунёд этилган. Шу вақтдан бошлаб Эйфел минораси Париж шаҳри рамзи бўлиб қолди. Бу пўлатдан тикланган қурилма ўз даврининг ноёб ва бебаҳо меъморчилиги намунаси эди.

Эйфел минорасининг лойиҳаси махсус танловда бошқа лойиҳалар ичидан энг маъқули сифатида танлаб олинган. Лойиҳа муаллифи мураккаб темирйўл кўприклари қуриш тажрибасига эга бўлган муҳандис Гуцав Эйфел эди. Жамоатчилик фикри иккига бўлинди: минора баъзиларга жуда ёқиб тушди, айримлар эса уни умуман маъқулламади. Кўпчилик, эртами-кечми, Эйфел минораси қулаб тушади, деб ҳисоблашган.

Эйфел минораси уч қаватли: биринчи қаватнинг баландлиги 57 метр, иккинчиси 115 метр ва учинчиси 276 метрга тенг. Бугунги кунда минора Парижнинг катта қисми учун телевизион узатгич вазифасини ҳам ўтамоқда. Унинг антеннасининг баландлиги 320 метрдир. Миноранинг суйри ва силлиқ кўринишини юзага келтириш учун 12 000 бўлак пўлат юза 2500 000 та заклепкалардан фойдаланилган.

125 ёшли "Парижнинг темир хоними" янгиланишга эҳтиёж сезмоқда. Унинг "ярақлайдиган тунги электр кўйлаги" юзлаб электрлампалар ўз хизматини ўтаб бўлгани сабабли милтиллаб қолган. Мутахассислар фикрича, минорани таъмирлаш зарур.

Эйфел минораси мана неча ўн йилдирки, жаҳондаги турист-лар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири бўлиб келмоқда. Уни кўриш учун ҳар йили 8 миллион нафарга яқин одам келади. Минора Париж учун даромад манбаларидан бири ҳисобланади.

ГРАНД-ОПЕРА

Гранд-Опера - давлат опера театри, француз мусиқа-театр маданиятининг катта марказидир. У ҳозирги вақтда расмий равишда "Мусиқа ва рақс миллий Академияси" дейилади. Бу театр ташкил топган 1669 йилда Қироллик мусиқа академияси деб аталган. Қирол Людовик VII шоир П. Перрен ва бастакор Р. Камберга Парижда доимий опера театри ташкил этиш учун патент беради. 1671 йилда Қироллик рақс академияси билан бирлаштирилган театр Қироллик мусиқа ва рақс академиясига айлантирилди.

Театр 1671 йил 3 мартда ўзининг асосчилари П. Перрен ва Р. Камбер томонидан ёзилган "Помон" мусиқали трагедияси намойиши билан ўз фаолиятини бошлади. Буюк француз инқилобидан кейин унинг номи бир неча марта ўзгартирилди. 1871 йилга келиб театр бугунги кундаги расмий номига эга бўлди.

Гранд-Опера биноси 1875 йилда бугунги кўринишга эга бўлди. Лойиҳа муаллифи архитектор Чарлз Гарне эди. Шу сабабли айрим манбаларда театр "Гарне Палас" деб ҳам аталган. Бино қурилиши 1862 йилда бошланган. Натижада у Наполеон давридаги энг кўркам архитектура ёдгорлигига айланди.

Бинонинг олд кўриниши ўша давр учун хос бўлган нақшинкор элементларга бой. Бино бир нечта кенг поғоналар учида жойлашган. Пастки қават баланд арклар ва кўплаб дарвозалардан иборат. Уларнинг олдида кўплаб ҳайкалтарошлик намуналари жамланган.

Иккинчи қават биринчисидан улкан ойналар бўйлаб чўзилган баланд жуфт колонналар маҳобати билан ажралиб туради. Театрнинг ички қисми ҳам ҳашамдорлиги билан ташқи кўринишидан қолишмайди. Ичкаридаги катта зина ажойиб оқ мармардан ишланган.

Мусиқа ва рақс миллий академияси - дунёдаги энг катта опера театрларидан биридир. 11 000 кв.м. майдонни эгаллаган бу театрга 2000 дан ортиқ томошабин сиғади. Саҳнада эса бир вақтнинг ўзида 450 актёр жойлашиши мумкин.

Хосият СИДДИҚОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди