Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№35, 28.08.2014

ҲАР ТЎҒРИДА

Саховатпеша юлдуз

Голливудда нафақат кино, балки бизнес оламида муваффақиятга эришаётган юлдузлар ҳам етарлича топилади. Ана шундайлардан бири актриса Жессика Албадир.

2012 йили ўттиз уч ёшли актриса "Соғлом бола. Соғлом дунё" нотижорат ташкилоти раҳбари Кристофер Гэвиган билан биргаликда The Honest Company компаниясини ташкил қилди. Чақалоқлар учун бир марталик тагликлар ишлаб чиқариш билан иш бошлаган компания тез орада шахсий гигиена буюмлари, маиший кимё ва болалар косметикасини ҳам ўз маҳсулотлари қаторига қўшди. Дастлабки йили компания 12 миллион доллар даромад кўрган бўлса, ўтган йили бу рақам 60 миллионга етди. Бу йил эса The Honest Company 100 миллион доллар даромад кўришни мўлжалламоқда.

Жессика муваффақият сабабини шундай изоҳлайди: "Биз ўз келажагимизни фарзандларимизда кўрамиз. Улар учун экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш биз учун шараф. Энг асосийси, ҳалоллик ва саховатпешаликдир".

Дарҳақиқат, ҳалолликни ўзига шиор қилиб олган компания ("The Honest" - ҳалол деган маънони билдиради) эҳтиёжманд оилаларга 540 минг дона маҳсулотини хайрия сифатида улашган. Компания имконияти чекланган инсонларни ишга қабул қилади ва даромадларининг бир қисмини хайрия ташкилотлари ҳисобига ўтказади. Дўконларда компания томонидан ишлаб чиқарилган болалар каравоти сотилса, бир каравот хайрия ташкилотига тақдим этилади.

Голливуд юлдузининг муваффақияти саховатда бўлса не ажаб.

ЖАВОҲИРБЕК

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди