Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№42, 16.10.2014

Шифобахш неъматлар

СМОРОДИНА

Смородина меваси таркибида Б, П витаминлари, А провитамини, қанд, пектин, каротин моддалари, фосфор кислотаси, эфир мойи ва қатор фойдали тузлар мавжуд. Организмнинг аскорбин кислотасига бўлган бир суткалик эҳтиёжини таъминлаш учун 15-20 дона смородина мевасини истеъмол қилиш кифоя.

Смородина сервитамин бўлгани учун иштаҳа очади, тумов, грипп касалликларини даволашда яхши ёрдам беради. Бунинг учун шакарга қорилган мевасидан кунига 2-3 марта бир чой қошиқдан ичиб туриш кифоя.

Камқувват, толиққан беморларга кунига бир марта, бир чой қошиқдан истеъмол қилиш тавсия этилади. Меъда, иситма, қон кетиш касалликларини даволашда чойга қўшиб ичилади. Ичак, буйрак ва сийдик йўлларини тозалашда смородина шарбатидан кунига бир ош қошиқдан бир марта ичиш яхши самара беради. Томоқ, милк, тиш касалликларини даволашда ҳам смородина мевасини мунтазам равишда истеъмол қилиш фойдали. Ревматизм билан оғриганда смородина барги қайнатилган сувда ванна қилиш самарали.

Шунингдек, смородинада саратон хасталиклари пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи, юрак ва томир хасталикларидан ҳимояловчи ҳамда кўзнинг ўткирлигини узоқ вақт сақлашга ёрдам берувчи хусусиятлар борлиги ҳам аниқланган.

Смородина таркибидаги С витамини организмнинг нормал ҳаёт фаолияти учун жуда муҳим. Смородинада яллиғланишга қарши ва дезинфекцияловчи қобилият ҳам бор. Унинг суви ангинани даволашда қўлланилади. Халқ табобатида ушбу мевадан гиёҳли чой дамламаси ҳамда диарея ва ҳароратни тушириш учун дорилар тайёрланади.

Смородина иммунитетни ҳамда организмнинг турли касалликларга қаршилик кўрсата олиш хусусиятини оширади.

Смородина меваларидан тайёрланган қайнатмалар камқонликда, гипертония хасталиги, милкларнинг қонаши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, гастрит каби касалликларда ижобий таъсир кўрсатади. Турли тошмалар ва тери касалликларида смородина барглари қайнатилиб ванна қилинади. Смородина баргларидан тайёрланган дамламалар организмни сийдик ва пурин кислотасидан халос қилади. Шунингдек, ундан терлатувчи, енгил ични сурувчи восита сифатида фойдаланилади ва қон кетишларида ҳамда моддалар алмашинуви бузилганида қўлланилади. Смородина суви йўталда асал ёки қанд қўшилиб истеъмол қилинади.

Саида НАЗИРОВА,шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди