Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№44, 30.10.2014

Шифобахш неъмат

ОЛТИН КУЗ ТУҲФАСИ

Маълумки, куз фаслида ўлкамизда кўплаб мевалар пишиб етилади. Уларни қайси ҳолатларда истеъмол қилиш керагу ва қандай ҳолатларда истеъмол қилиш мумкин эмаслигини билиб олиш фойдадан холи бўлмайди. Шунинг учун муштарийларимизга дўлана мевасининг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.

ДЎЛАНА - ОЧЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

Дўлана тоғда ўсувчи мевали дарахт. Унинг барглари ва гуллари ҳам шифобахш маҳсулот ҳисобланади. Бир ҳовуч дўлана истеъмол қилинса, кишини кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, яхши кайфият, бардамлик ва қувват бахш этади.

Ўлкамиз шароитида ўсадиган дўлана таркибида кўпроқ В1, В2, РР, С, Е витаминлари учрайди. Очилган гулларида 0,16 фоизга яқин эфир мойлари мавжуд. Дўлана ҳақида Абу Али ибн Сино шундай деб ёзган: "Дўлана сафрони сўндиради. Бошқа меваларга қараганда суюқликларнинг оқишини кучлироқ тўхтатади. Ич кетишини бартараф қилади ва сийдик тутилишини туғдирмайди". Шунинг учун ҳам кўплаб халқлар дўланани ич кетишида истеъмол қиладилар. Толиқишда, уйқусизликда, асабийлашганда, юрак оғриганда, климакс даврида, атеросклерозда, қон босими ошганда, бош айланиши, йўталда истеъмол қилиш фойда беради. Ҳозирги кунда фармацевтика саноатида дўлана гулларидан тайёрланган тиндирма ва турли бошқа гиёҳларга қўшиб тайёрланган дори воситалари атеросклероз, асаб тизими ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда кенг қўлланилади. Шунингдек, дўлананинг эрта баҳордаги ёш новдалари пўстлоғи алаҳсираш ва ич кетишига яхши даводир.

Хосиятхон ЗИЯЙЕВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди