Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№45, 06.11.2014

Пардоз ва феъл-атвор

ПАРДОЗГА ҚАРАБ АЁЛНИ БИЛИБ ОЛИШ МУМКИН

Юриш-туриш, гапириш ва турли ҳаракатлар инсоннинг феъл-атворини аниқлаб беради. Аёлларнинг эса пардоз услубига қараб қайси феъл-атворга эга эканлигини билиб олиш мумкин. Бунда кўпроқ пардозда ранглар эмас, балки юз-кўздаги қайси аъзога кўпроқ урғу беришни инобатга олиш керак.

Қуйида пардознинг кўриниши ва даражаси қандай хулққа эга аёл характерига мос келишини билиб оласиз.

Оддий макияж. Қовоққа тень суриш ва лабларни бўяш билан кифояланган пардоз эгаси эркак кишининг ташқи кўринишига эмас, аксинча маънавий оламини ҳурмат қилишини хоҳлайди. Шунингдек, ўзаро келишувга мойил ва ўз кучига ишонувчан аёллардан ҳисобланади. Таҳлил қилишни билади, мўлжални эса аниқ олади.

Кўзга урғу берилган макияж. Пардоз қила туриб, кўзлар кўриниши ва ифодасига урғу берувчи тоифасидаги аёллар ўта кузатувчан ва синчков бўладилар. Бу каби аёллар одатда алам ва қайғуларини сиртига чиқармайди, сир бой беришни истамайди. Одамови ва "ичимдагини топ" дейдиганлар тоифасидандир. Кўпинча гапиришдан кўра эшитишни маъқул кўрадилар. Кўпроқ ёлғиз қолиш уларга ёқади.

Лабларга урғу берилган макияж. Пардозда кўпроқ лаблар аҳамиятга олинган бўлса, билингки, ундай аёллар ҳамиша янгиликлардан огоҳ, доимо аъло кайфиятда юради. Бу аёл ёқимтой, давраларга киришувчан, эркаклар билан суҳбатлашишга ҳамиша тайёрдир. Ёлғиз қолишни умуман хоҳламайди. Ҳамманинг эътиборида бўлишни хуш кўради. Атрофидагилар, ихлосмандлари уни доимо қуршаб туради.

Жуда ёрқин, ўзига жалб қиладиган макияж. Юзга пардоз бераётиб бир ҳафтага етарли бўёқларни бир суришда ишлатиб ташловчи аёлларнинг шундай белгилари бор: барча нарса учун қаттиқ қайғуради, ташвишланади, ўзига ишонмайди. Юракдаги дард-ларини ҳам бўёқлар ортига беркитишга уринади. Айни дамда уни ҳеч ким севмаслигидан ва кейин ҳам сева олмаслигидан қаттиқ қайғуради. Эркаклар бобида ишончи қолмаган.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди