Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№51, 17.12.2014

СОВУҚ ДУШНИНГ ФОЙДАСИ

Душ қабул қилаётган пайтда иссиқ сувни ўчириб қўйиш тўғри фикр эмас.

Аммо мунтазам равишда совуқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдалидир.

Агар душ қабул қилаётганингизда сув совуқ бўлса ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Иссиқ баданингизга муздай сув оқими урилганда, нафасингиз тиқилиб қолади, эҳтимол қичқириб юборарсиз. Лекин сувни ўчиришингиз билан бу ҳис сизни бирданига тарк этади ва бу ҳолат ёқимли бўлганини тушунасиз. Танангизга адреналин оқиб киради.

Бизнинг ўта қулай бугунги яшаш тарзимиз совуқ сувнинг фойдали жиҳатларини кўрмаслигимизга сабаб бўлмоқда ва биз ҳар сафар ўз-ўзидан илиқ сув жўмрагини очамиз. Бироқ совуқ душ қабул қилиш фойдали эканлигининг қатор сабаблари бор.

ҚОН АЙЛАНИШИНИ ЯХШИЛАЙДИ

Совуқ душ танада қон айланишини тезлаштиради. Бу юрак-қон томир тизими учун фойдали ва қон босими ошишида, артериялар қотиб қолишида ҳамда веналарнинг варикоз кенгайиши касаллигида ёрдам бериши мумкин. Мияда қон айланишининг тезлашиши унинг бенуқсон ишлашига ёрдам беради.

СОВУҚ СУВ - ЭНГ ЯХШИ АНТИДЕПРЕССАНТ

Адреналин ошиши ва периферик асаб толалари орқали содир бўладиган кўп сонли электр импульслари тушкунликка қарши кучли таъсир кўрсатади.

Ўтказилган қатор тадқиқотларда "тана ҳароратининг қисқа муддатли ўзгаришга дуч келмаслиги тушкунликни келтириб чиқаради" деган ғоя илгари сурилган.

Бу ғояда жон бор. Совуқ таъсирида симпатик асаб тизими фаоллашади ва тушкунликни йўқотувчи норадреналин деб номланадиган кимёвий модда ажралиб чиқиши кучаяди. Тажрибалар совуқ сув билан даволаш тушкунлик симптомларини бартараф этишини кўрсатди.

СОВУҚ СУВ ТЕРИ ВА СОЧЛАРГА ЯХШИ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ

Соч синишининг олдини олиш ва жилоланиши учун бошни совуқ сувда ювиш кераклигини эшитганмисиз? Иссиқ сув тери ва сочларни қуритиб юборади, совуқ сув эса эластиклик бағишлайди ва тери тиришишининг олдини олади. Юзингизни лимон шарбати қўшилган совуқ сувда ювишни тавсия қиламиз.

СОВУҚ СУВ СПОРТДАГИ НАТИЖАЛАРНИ ЯХШИЛАЙДИ

Америкадаги физиологияга бағишланган журналлардан бирида ёзилишича, машғулотлардан сўнг совуқ сувга шўнғийдиган спортчилар кейинги машғулотларда янада яхшироқ натижаларга эришишлари мумкин экан.

Спорт ва тиббиётга оид бошқа бир журналда эса совуқ сувга шўнғиш тананинг жисмоний ҳолатини тезроқ тиклаши ҳақида маълумот берилган.

СОВУҚ СУВ РУҲИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРАДИ

Иссиқ сувни ўчириб совуқ сувда чўмилиш ёки муздай дарёга шўнғиш жасорат ва руҳий тайёргарликни талаб қилади. Баданингизни кутилмаган ҳолатга қанчалик кўп туширсангиз, у кейинги ҳолатларга шунчалик осон кўникиб боради. Бошқача айтганда, иродангиз мустаҳкамланади, ҳар куни совуқ сувда чўмилишга ўрганиб қоласиз.

Мавжуда НИЁЗМАТОВА, шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди