Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№52, 25.12.2014

ЎҚИНГ, ҚИЗИҚ!

МИТТИЛАР ШАҲРИ

Оркней ороллари қирғоғидаги Скора-Брэ деб номланган жойда кўплаб тепаликлар мавжуд. Уларнинг ости бўшлиги 1850 йилда маълум бўлганди. Ўшанда қаттиқ бўрон бўлиб, тепалик устидаги қатламни кўчириб юборган, маҳаллий аҳолининг кўзи олдида яширин турар жой пайдо бўлганди. Тош деворлар, митти каравотлар, паст шифтлар ва эшиклар - буларнинг бари бўйи бир метрдан баланд бўлмаган одамлар учун мўлжалланган эди!

Орадан ўнлаб йиллар ўтди. Олимлар тепалик остидаги иншоотлар тош даврига мансуб деб топишди. Ер ости уйларини қурганлар фақат тош ишлатишган.

Афсоналарга қараганда, улар қудратли ва хавфли бўлганлар. Улар сеҳр-жодуни билишган. Бу одамларнинг бўйи жуда паст бўлган. Шкафлар, каравотлар ҳам тошдан ясалган. Тепаликларни бир-бирига улайдиган ерости йўлаклари бўлган.

Археологлар бир саволга жавоб топа олмадилар: бу ернинг аҳолиси қаерга ғойиб бўлган? Шкафларда идиш-товоқлар тартиб билан терилган, полда тақинчоқ, тош қуроллар туради. Гўёки бу уйларда яшовчилар бир вақтнинг ўзида бу дунёни тарк этгандек эди.

Археологлар яна бир нарсага эътибор қилдилар: хоналарнинг поли ва йўлакларида қум уюмлари ётарди. Баъзилар бу қумни бўрон учириб келган деган бўлса, баъзилар қадимий сўзларни эсладилар: митти халқнинг уйига кимда-ким бесўроқ кирса, қумга айланиб қолади.

Скора-Брэнинг ғойиб бўлган аҳолиси сири ҳали очилгани йўқ. Лекин маҳаллий аҳоли элфлар, гномлар деб аталувчи бу митти одамлар ҳақидаги афсоналарни тилдан қўймайди.

Жаҳонгир тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди