Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№52, 25.12.2014

ТАВСИЯЛАР

ЯНГИ ЙИЛ ОМАДЛИ КЕЛИШИНИ ИСТАСАНГИЗ...

Саноқли кунлардан кейин Янги йилни кутиб оламиз. Янги йил омадли бўлиши ва бахт келтириши учун олдимизга аниқ мақсадлар қўйганимиз маъқул.

Янги йил байрамини ўзига хос тарзда кутиб олиб, йил бўйи кўтаринки кайфият ва бахтли бўлишингиз учун асқотадиган айрим тавсияларни беришни лозим топдик. Ажаб эмас, тавсияларимиз ҳаётингизга яна-да ёрқин тус берса. Шундай қилиб, янги йил арафасида аввало,

Қарзларни узиш

Албатта янги йил кириб келишидан аввал қарзларингиздан қутилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳеч бўлмаганида асосийларидан ёки бўлмаса бир қисмидан қутилишга ҳаракат қилинг.

Ташқи кўринишни

ўзгартириш

Ташқи кўринишни ўзгартириш ички дунёингиз ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун янги йилгача соч турмагингизни ўзгартиринг, аввал соч рангингизни ўзгартиришга журъат қила олмаган бўлсангиз, ҳозир айни муддао. Гўзаллик салонига ташриф буюриш - бу албатта, қилиниши керак бўлган ишлардан бири.

Совғалар харид қилиш

Яқинларингизга янги йил куни ҳадя қиладиган совғаларингиз ғамини олдиндан кўриб қўйинг. Янги йил шукуҳи янада ҳис қилиниши учун олган совғаларингизни ёрқин байрамона қоғозларга ўратиб олинг.

Хафагарчиликни унутиш

Йил давомида рўй берган кўнгилсизликларни ва сизни хафа қилган инсонларга нисбатан бўлган хафагарчилигингизни унутинг. Янги йилга ғам-андуҳсиз ва гина-қудратсиз ўтинг.

Ҳордиқ

Янги йил кўтаринки руҳда бошланишини истасангиз, қишки таътилни қандай тарзда ва қаерда ўтказишингиз режасини тузиб қўйинг. Балки сиз табиат қўйнида қиш манзарасидан баҳраманд бўлган ҳолда ўтказишни ёки бўлмаса уйда қолишни хоҳларсиз? Сизга аввалдан тузилган аниқ дастур керак бўлади.

Янги йил либоси

Янги йил байрамида гўзал, мафтункор ва жозибали кўриниш учун янги либос харид қилиш ёки агар чевар бўлсангиз, ўз қўлларингиз ва меҳр-муҳаббатингиз билан ўзингиз ва оила аъзоларингизга янги кийим тикинг. Бу албатта, ўзига хос байрам кайфияти улашади.

Кераксиз нарсалардан халос бўлиш

Бу ишни гардеробингиздан бошласангиз маъқулроқ. Кийилмайдиган аммо ҳали янги бўлган либосларингизни эҳтиёжмандларга тарқатинг. Яшаётган уйингизда ишлатмайдиган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган нарсаларни сақлашнинг нафи йўқ. Янги йилда ундай буюм ва анжомлар ўрнини янгиларига бўшатиб бериш имкони бўлишига ишонинг!

Яхшилик қилиш

Фарзандларингизни олиб байрам арафасида ота-онангизни, яқинларингизни зиёрат қилинг, уларни байрам билан қутлаб, кўнглини кўтаринг, кексаларнинг дуосини олинг. Хаста яқинларингиз бўлса, уларни албатта, йўқланг. Имконингиз қадар муҳтожларга ёрдам беринг. Саҳоват дилни поклайди, мол-давлатингизга барака келтиради.

Байрамни яқинларингиз билан биргаликда хуш кайфиятда, хотиржам муҳитда ўтказишга ҳаракат қилинг.

Яхши ният қилинг,

гўзал ва латофатли бўлинг!

Байрам куни фақат яхши ниятлар қилинг. Муҳими шундаки, ниятни шунчаки эмас, аксинча, рўёбга чиқишига астойдил ишониб, чин ихлос билан қилинг!

Байрам янада унутилмас ва хуш таассуротларга бой бўлиши учун, пардозингизга аҳамият беринг. Унутманг, табиийлик ва меъёр ҳар бир аёлнинг ҳусн-малоҳатини очади.

Бундан ташқари, байрам арафасида дўстларингиз билан учрашинг, ҳиссиётларингиз, кечинмаларингизни яқинларингиз билан бўлишишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг, самимий муҳаббатингизни изҳор қилинг. Бу яқинларингиз билан муносабатларингизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

ФАРЗОНА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди